РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Қашқадарё вилояти "Ермулккадастр" ДК ахборот хизмати

Kun.uz Ижтимоий тармоғида эълон қилинган “Маданият маскани ери кимга сотилди? – Яккабоғ ҳокимлиги фуқароларни алдаб келмоқда” сарлавҳаси остидаги мақола юзасидан изоҳ


Яккабоғ тумани Гулистон МФЙ ГФЭ кўчаси 71-уйда яшовчи фуқаро Ахмедов Актам Амановичнинг Гулистон МФЙ ҳудудида жойлашган Маданият уйи, кутубхона ва ёзги кинотеатр биноси ўрни “Ким ошди” савдоси орқали аҳолига якка тартибда уй-жой қуриш учун танлаб ажратилганлиги ва Болалар спорт майдони ва сузиш ҳавзасини Электрон онлайн аукцион савдосига қўйилганлигидан арз қилиб, қилган мурожаатига асосан мурожаатда кўрсатилган муаммоларни ўрганиб чиқиб қуйидагиларни маълум қиламиз.

Маданият уйи, кутубхона ва ёзги кинотеатр бинолари 2005-2007 йилларда Эски Яккабоғ МФЙ балансига ўтказилган бўлиб, “Клуб” биноси фуқаро томонидан бузиб олингандан сўнг, бўш турган ер майдони туман ҳокимининг 2016 йил 31 августда Х-3353/08-сон билан қайд қилинган жами ер майдони 0,13 га қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонини фуқароларга “Ким ошди” савдоси орқали сотиш мақсадида якка тартибда уй-жой қуриш учун танлаб ажратиб бериш тўғрисидаги қарорга асосан ажратиб берилган ва туман ҳокимининг 2017 йил 16 январда X-82/01-сон билан қайд қилинган юқорида қайд қилинган манзилдан фуқароларга якка тартибда уй- жой қуриш учун ер участкаларини мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи белгиланган тартибда Очиқ аукцион савдоси асосида реализация қилиш тўғрисидаги қарорига асосан Очиқ аукцион савдосига қўйилган.

2017 йил 25 декабрда “Nasaf rielt servis” маъсулияти чекланган жамияти томонидан ўтказилган очиқ аукцион савдосининг баённомаси, Вилоят Рақобат бошқармасининг 2018 йил 12 февралдаги ХБ-102/02-сонли буйруғига асосан 2017 йил 25 декабрда ўтказилган очиқ аукцион савдосида ғолиб деб топилган бўлиб, фуқаро Мейлиев Камолиддин Эгамбердиевич 103-Ю5-КОС- сонли шартномасига асосан 400,0 кв.метрдан 2 та Очилов Бахриддин Жалилович Ю4-КОС-сонли шартномасига асосан 400,0 кв.метр жами бўлиб 3 та 1200,0 кв.метр ер майдони Очиқ аукцион савдоси орқали сотилганлиги ва фуқаролар томонидан боғдевол билан ўраб олинганлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳолатдан норози томонлар фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туман судига мурожаат қилиши мумкинлиги фуқаро Ахмедов Актам Амановичга тушунтирилди.



Report Page