РАСМИЙ МУНОСАБАТ:
https://t.me/ekoqashNasafnews.uz расмий каналида "Камерадан шу ҳидни узатишни иложи бўлса экан, аҳволимиз қанчалик оғир эканини тушунишар эди" сарлавҳаси остида хабар эълон қилинди. Шунингдек, яна бир қанча мазкур ҳудудда яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари ижтимоий тармоқда берилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни қилади:
-бошқарманинг назорат инспекцияси, атроф-муҳит ифлосланишини мониторинги бўлими, Қарши шаҳар экология назорат инспекцияси томонидан Қарши шаҳар ҳокимлиги, Ҳалқ депутатлари вилоят ва шаҳар кенгаши депутатлари, Nasafnews.uz расмий канали мухбири ва ҳудудда яшовчи фуқаролар иштирокида ҳолат ўрганилди.

Ўрганиш давомида аҳолининг фикр-мулоҳазалари тўлиқ тингланди. Аҳоли томонидан атроф-муҳитга ҳид чиқмаса заводнинг фаолиятига қарши эмасликлари таъкидланди. Ҳолатни ўрганувчи масъуллар томонидан “QARSHI LEATER” МЧЖдан чиқаётган ишлаб чиқариш оқова сувлари ташланадиган коллектор жойида ўрганилди. Ҳақиқатдан ҳам аҳвол яхши эмаслиги аҳолининг яшаш тарзига, атроф-муҳитга салбий таъсири борлиги сабабли вақтинча корхона томонидан 17 км масофадаги канализация қувури ўтказилгунга қадар заводнинг фаолияти тўхтатилди. Ўрганишлар, таҳлиллар натижасида “QARSHI LEATER” МЧЖдан чиқаётган ишлаб чиқариш оқова сувлари ташланадиган коллекторни вақтинча ёпиб қўйишга қарор қилинди.


Маълумот ўрнида 2020 йил давомида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига тушган мурожаатларга асосан, Қарши шаҳар Косон йўли кўчасида жойлашган “QARSHI LEATER” МЧЖдан чиқаётган ишлаб чиқариш оқова сувларининг зарари бўйича олиб борилган таҳлил натижаларига кўра атроф-муҳитга чиқариладиган ташланмалар меъёр даражасидан ортиқлиги аниқланиб, корхона раҳбариятига бир неча бор кўрсатманомалар тақдим этилиб, корхона фаолиятини вақтинча тўхтатиш бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Шунингдек, корхонага атроф-муҳитга етказилган қоплама тўлов 345 млн 766 минг ҳисобланиб, зарар корхона ҳисобидан ундирилган. 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида ҳам корхона фаолияти 4 маротаба ўрганилиб, “Корхона оқова сувини тозалаш учун, янги замонавий технологиялар жорий этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаш” юзасидан мажбурий кўрсатманома берилиб, корхона фаолияти вақтинча тўхтатилган. Корхона томонидан эса вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига, “Мажбурий кўрсатманома”да кўрсатилган талаблар тўлиқ бажарилмагунча корхона фаолият тўхталиши бўйича ёзма ахборот тақдим этилган. Ҳолат бўйича ўтказилган такрорий ўрганишлар бўйича тўпланган ҳужжатлар, тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.

Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇