РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Қашқадарё вилояти "Ермулккадастр" ДК ахборот хизматиKun.uz Ижтимоий тармоғида эълон қилинган “Яккабоғлик тадбиркорнинг 650 миллион сўмлик музлаткичи жойлашган ер майдони сотиб юборилганми” сарлавхаси остидаги мақола юзасидан изоҳ
Яккабоғ туман ҳокимининг 2005 йил 19 февралдаги Х-148/02-сонли “Яккабоғ” ширкат хўжалиги ҳудудидан “Meva agro” маъсулияти чекланган жамиятига иссиқхона қуриш учун доимий фойдаланишга 5.0 га ер майдони ажратиб бериш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлиб, ушбу қарорга асосан 2007 йил 25 декабрда вилоят ҳокимининг Х-289/12-сонли қарори қабул қилинган. Мевазор маҳалла фуқаролар йиғини Мевазор қишлоғи ҳудудидан “Meva agro” маъсулияти чекланган жамиятига иссиқхона қуриш учун доимий фойдаланишга 5.0 га ер майдони ажратиб берилган. “Meva agro” маъсулияти чекланган жамияти томонидан ушбу ажратилган ер майдонда 21988,83 кв.метр ер майдонида МЧЖ томонидан иссиқхона биносини қурганлиги сабабли кадастр йиғма жилди тайёрланиб 2012 йил 31 августда 1434-реестр рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
Фуқаролик ишлари буйича Қарши туманлараро суди томонидан берилган 2019 йил 24 сентябрдаги 2-1801-1910/20794-сонли ижро хужжатига асосан аукционга чиқарилган. (ипотека шартномаси талабларини бажармаганлиги сабабли) “Шохрух Абдирашид Хамкор” ишлаб чиқариш таъминот корхонаси юқорида қайд қилинган Иссиқхона биносини Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида 2020 йил 16 январдаги ОА0413-000010-сонли баённомага асосан ғолиб деб топилиб, 2020 йил 27 майда кадастр йиғма жилди шакллантирилиб давлат рўйхатига олинган.
Яккабоғ туман ҳокимининг 2017 йил 19 июлдаги Х-1524/07-сонли қарорига асосан “Хайитов Анвар Сайфуллаевич” фермер хўжалигига “Мева ва сабзавотларни сақлаш учун совутгич” биноси қуриш учун 0.108 га ер майдони доимий фойдаланишга ажратиб берилган бўлиб, “Хайитов Анвар Сайфуллаевич” фермер хўжалиги томонидан 426.91 кв.метр қурилиш ости майдонида “Мева ва сабзавотларни сақлаш учун совуткич” биноси ва ёрдамчи биноларни қуриб битказгандан сўнг, туман ҳокимининг 2018 йил 11 августдаги Х-1731/08-сонли қарорга асосан қуриб битказилган бино ва иншоотга фойдаланишга топшириш хуқуқи берилган ва кадастр йиғма жилди шакллантирилиб давлат руйхатига олинган.
“Шохрух Абдирашид Хамкор” ишлаб чиқариш таъминот корхонаси балансида бўлган 5.0 га ер майдонининг бир қисмидан туман ҳокимининг қарорига асосан “Хайитов Анвар Сайфуллаевич” фермер хўжалигига “Мева ва сабзавотларни сақлаш учун совуткич” биноси қуриш учун 0.108 га ер майдони доимий фойдаланишга ажратиб берилганлиги Электрон онлайн аукционда сотиб олинган мулкни ер майдонини аниқлаш далолатномасига асосан аниқланганлиги ва ушбу ҳолатдан кейин Яккабоғ туман маъмурий суди томонидан иш кўрилганлиги ва ушбу ишнинг якуний хулосаси Қашқадарё вилоят “Ермулккадастр” ДК Яккабоғ туман филиалига тақдим этилмаганлиги сабабли, тўлиқ маълумотлар мавжуд эмаслигини маълум қиламиз.
