РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

https://t.me/ekoqash

ҚАШҚАДАРЁ – “Экология ходимлари ҳужжатимизни олиб қўйди, ҳолбуки, ов қилишга тегишли рухсатимиз бор эди”, «КРЕДИТГА ОЛИНГАН МАШИНАНИ ПУЛИНИ ТЎЛАШДА ЁРДАМ ҚИЛСАНГИЗЛАР.....» каби сарлавҳалар остида хабар эълон қилинди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси шуни маълум қиладики, Бошқарма ходимлари томонидан жорий йилнинг 24 январ куни Муборак тумани ҳудудида назорат рейд ўтказишганда, маҳаллий номи “Қирқчашма” ҳудудида дамас русумли атомашинада Касби туманида яшовчи фуқаролар С.А, И.Т ва Ш.Тлар ўзларига тегишли бўлган ов қуролида ов қилиб юрганлиги аниқланган ва экология инспекторлари қонуний талабига кўра тегишли ҳужжатларни тақдим этишган. Тақдим қилинган ҳужжатлар кўриб чиқилганда, Қашқадарё овчи ва балиқчилар спорт бўлими томонидан юқорида кўрсатилган фуқароларга айнан ўша вақтда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги 627-сонли “Ов қилиш ва ов хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни талабларига зид равишда Муборак туманига ов қилиш рухсатнома берилмаганлигига қарамасдан, вилоят ҳудуди бўйлаб ов қилиш учун мавсумий ов қилиш йўлланмаларини берганлиги сабабли, ушбу шахсларга тегишли бўлган овчилик гувоҳномалари ва мавсумий ов қилиш учун берилган йўлланмалари вақтинчалик қонуний тўхтамга келгунга қадар олиб қўйилган.

Мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ҳолат бўйича тўпланган барча ҳужжатлар вилоят прокуратурасига ҳуқуқий баҳо бериш учун юборилган. Вилоят прокуратураси мазкур ҳолатларни ўрганиб чиқиб, Қашқадарё овчи ва балиқчилар спорт бўлими томонидан ушбу шахсларга мавсумий ов йўлланмаларини нотўғри берилган деб топган ва маъсул ходим Р.Тга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддасига асосан чора кўришни билдирган.

Шундан кейин Қашқадарё овчи ва балиқчилар спорт бўлими маъсул ходим Р.Тга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддасига асосан маъмурий чора кўрилган.

Фуқаролар С.А, И.Т ва Ш.Тларга бир неча маротаба телефон орқали ва бошқарманинг алоқа хати билан овчилик гувоҳномалари ва мавсумий ов йўлланмаларини олиб кетишлари сўралганлигига қарамай фуқаролар ўз вақтида ҳужжатларни олиб кетишмаган.

Шундан сўнг Экология бошқармасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси ходимлар хонасидаги мутахассис Ш.Сга тегишли иш столи тортмасида сақланаётган фуқаролар С.А, И.Т ва Ш.Тларга тегишли овчилик гувоҳномалари ва мавсумий ов йўлланмалари ноъмалум сабабларга кўра йўқолган.

Иш жараёнида фуқароларнинг хужжатлари йўқолганлиги сабабли Қашқадарё овчилар ва балиқчилар спорт бирлашмаси томонидан хужжатлар қайта тикланиб, фуқароларга бир неча бор тикланган ҳужжатларини олиб кетишлари айтилганлигига қарамасдан, фуқаролар ҳужжатларни асли кераклигини таъкидлаб ҳалигача ҳужжатларини олишмаган.

Бошқарма инспекторлари томонидан пул маблағлари сўралганлиги ҳолати бўйича прокуратура органлари ва Давлат Экология қўмитаси томонидан бир неча маротаба хизмат текширувлари ўтказилди, ўтказилган хизмат текширувларида ўз исботини топмаган.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇

https://t.me/ekoqash


Report Page