РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

https://t.me/chiroqchi_press

Чироқчи тумани прокуратураси томонидан тумандаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази бир гуруҳ ҳисобчиларининг Ўзбекистон Республикаси Президентига ойлик иш ҳақлари қисқартирилганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаатлари ўрганилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3824-сонли қарорига кўра мазкур марказ ташкил этилди. Ушбу қарорда марказ ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разряди “Республикада ўрнатиладиган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг икки бараварида қўлланилади” деб кўрсатилган.

2019 йилнинг 16 сентябргача амалда бўлган Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига кўра, марказнинг солиқ ва статистика ҳисоботлари бўйича маслаҳатчининг ойлик иш ҳақи – 2.069.440 сўм, ҳисобчининг ойлик иш ҳақи – 2.228.662 сўм, директорнинг ойлик иш ҳақи – 2.391.452 сўм бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5723-сонли Фармонида

 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб иш ҳақининг “энг кам миқдори” ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори, базавий ҳисоблаш миқдори ҳамда ҳисоблашнинг базавий миқдори” жорий этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5723-сон Фармони) 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармонида “энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг икки бараварида” сўзлари “меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 70,3 % миқдорида” сўзлари билан алмаштирилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини тақдиқлаш ҳақидаги 775-сонли қарори билан меҳнатга ҳақ тўлашннинг янги тариф коэффицентлари белгиланган.

Шунга кўра, марказнинг солиқ ва статистика ҳисоботлари бўйича маслаҳатчининг ойлик иш ҳақи – 727.502 сўм, ҳисобчининг ойлик иш ҳақи – 783.293 сўм, директорнинг ойлик иш ҳақи – 840.422 сўмга ўзгартирилган.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан айни вактда марказ ходимларининг ижро, мехнат интизомига риоя этиши, иш ҳажмининг мутаносиблиги, ходимларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг тўланиши қонунийлиги атрофлича текширилмоқда.


Report Page