РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Интернет тармоқларида “Фарғонада амалдорлар жиноятни қандай ёпади? Масжид ерлари имомга меросми?” мавзусида видео тарқалди.Олтиариқ тумани “Бирлашган” МФЙ Бирлашган кўчасида жойлашган “Бирлашган” номли жоме масжиди ҳамда фуқаро И.О.га тегишли бўлган ҳовли жойнинг ўрганилганда қуйидагилар аниқланди.
Ушбу ҳовли жойни бошланғич ҳужжатларни ўрганилганда ушбу ҳовли жой дастлаб Олтиариқ туман ҳокимининг 28.12.1995 йилдаги қарори билан фукаро Т.Э.га «Радио-телевизор таъмирлаш устахонаси қурилиши учун 20 кв.м ер майдони ажратиб берилган бўлиб, ушбу Радио-телевизор таъмирлаш устахонаси Т.Э. томонидан 26.12.2016 йилда Олтиариқ туман 1-сон Давлат нотариал идораси нотариуси орқали олди-сотди шартномасига кўра И.О.га сотиб юборилган.
Олтиариқ туман ҳокимининг 20.05.2011 санасидаги қарори билан “Ғайрат” МЙФ Бирлашган-1 кўчасида жойлашган “Маҳалла гузари” ҳудудидан маҳалла уйи, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси қуриш учун фуқаро И.О.га 0.05 га ер майдони ажратиб берилган.
Ушбу туман ҳокимининг 20.05.2011-йил кунги қарори ҳамда 26.12.2016 йилдаги олди-сотди шартномасига асосан Олтиариқ туман ҳокимининг 11.10.2018 кунги қарори билан И.О.га 500.0 кв.м ер майдони турар жой сифатида фойдаланишга рухсат этилиб, мавжуд 28.14 кв.м биносига мулк ҳуқуқи эътироф этилган бўлиб, шунга кўра И.О.га 2019 йил Давлат кадастрлар палатаси Олтиариқ туман филиали томонидан кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб берилган.
Туман ҳокимининг 11.10.2018 йилдаги қарори туман ҳокимининг қарор ва фармойишларни қайд этиш китобида қайд этилмаганлиги, яъни ушбу қарор номаълум шахс томонидан қалбакилаштирилганлиги ҳолати юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси билан юритилган иш ЖПК 84-моддаси 1-қисмининг 1-бандига асосан 14.12.2022 йилда “Шахснинг айблилик масаласини ҳал қилмай туриб, жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақида”ги қарорга асосан тугатилган.
Фарғона туманлараро маъмурий судининг 24.03.2023 йилдаги Ҳал қилув қарорига асосан аризачи “Бирлашган” жоме масжидини даъвоси қаноатлантирилиб, Олтиариқ туман ҳокимининг 11.10.2018 йилдаги қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Фарғона туманлараро маъмурий судининг 24.03.2023 йилдаги Ҳал қилув қарорига нисбатан Олтиариқ туман ҳокимлиги апелляция шикояти ва Фарғона шаҳар прокурори томонидан протест келтирилган.
Фарғона вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 25.05.2023 йил кунги Ҳал қилув қарорига асосан жавобгар Олтиариқ туман ҳокимлигининг апелляция шикояти ва Фарғона шаҳар прокурорининг протести қаноатлантирилиб, Фарғона туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 24 март кунги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, Олтиариқ туман ҳокимининг 11.10.2018 йилдаги қарори ўз кучида қолган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 28 июл 2023 йилдаги қарорига кўра мазкур иш юзасидан қабул қилинган Фарғона вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 25 майдаги қарори ўзгаришсиз ҳамда аризачи “Бирлашган” жоме масжидининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Ҳозирги кунда И.О.га тегишли бўлган Бирлашган кўчаси 2-уйга нисбатан расмийлаштирилган кадастр ҳужжатларини тегишли тартибда бекор қилиш ҳақида суднинг тегишли ҳал қилув қарори чиқарилмаган. Давлат кадастрлари палатаси Олтиариқ туман филиали ходимларининг ҳаракатлари ноқонуний ҳолатлар аниқланмаган.
“Бирлашган” жоме масжиди тафтиш комиссияси раиси А.А.нинг мурожаатида кўрсатилган Фарғона вилояти Кадастр агентлиги бошқармаси томонидан 08.08.2023 йилдаги жавоб хати тайёрланиш жараёнида ижрочи А.Э. нинг ёзган маълумотлари раҳбарият томонидан ўчирилиб, нотўғри маълумотлар киритилганлиги ҳамда бу ҳолатни тасдиғи бўйича аудио ёзув мавжудлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат ўрганилганда А.Э. ўз кўрсатмасида ўрганишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида мурожаатга жавоб хати тайёрлаганлигини, имзолаш учун раҳбариятга киритилганлигини, раҳбарият ёки бошқа бирор бир шахс томонидан аризани жавоб хатига ўзгартиришлар киритилмаганлигини, мурожаатчи А.А. куп маротаба телефон килганлигида шундай жавоб берганлигини, унга нисбатан ҳеч қандай тазйиқ ўтказилмаганлиги ва ёзилган маълумотларни ҳеч ким томонидан ўчирилмаганлиги маълум қилди.
Бугунги кунда, фуқаро томонидан низолашаётган 500.0 кв.м ер майдони Фарғона туманлараро маъмурий суди, Фарғона вилояти Маъмурий суди апелляция инстанцияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатида тегишли тартибда кўрилиб чиқилган.