РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Куни кеча телеграм ижтимоий тармоғидаги Голос Джельсомино каналида Шайхонотҳур тумани, Нурафшон кўчасида жойлашга мавжуд “Чилонзор Оқтепа” тариҳий ёдгорлик ёнида олиб борилаётга қурилиш ишлари юзасидан танқидий материал эълон қилинган эди.


Мазкур масала юзасидан Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги расман қуйидагиларни маълум қилинади.

Ижтимоий тармоқларда кўрсатилган маълумотларга кўра, мутаҳасислар томонидан жойига чиқиб ўрганиш натижасида қуйидагилар маълум бўлди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 28 августдаги 1149-сонли қарори асосида “BUILDING INNOVATION” МЧЖга Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Нурафшон кўчасида 1,3 га ер майдони савдо маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси қуриш учун ажратиб берилган.


Ушбу ҳудудда қисман савдо маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси қурилган бўлиб, қолган қисми бўш турган. Бўш турган ҳудудда “BUILDING INNOVATION” МЧЖ томонидан ер ишлари олиб борилаётганлиги аниқланди. Ҳудудга кириб ўрганиш жараёнида, ер ишлари фақат ҳудудда “BUILDING INNOVATION” МЧЖга тегишли ҳудудда олиб борилаётганлиги, тариҳий ёдгорликни алоҳида девори мавжудлиги ва ёдгорликни ҳудудида хеч қандай ишлар олиб борилмаётганлиги маълум бўлди.


Юқоридагиларни инобатга олиб, “Чилонзор Оқтепа” тариҳий ёдгорлик ҳудуди ва “BUILDING INNOVATION” МЧЖга тегишли ҳудуд бир бирига туташ бўлганлиги сабабли, ер ишлари тариҳий ёдгорлик ҳудудида олиб борилаётгандек тасавури бўляпти


✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати


Report Page