РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқнинг Facebook платформаси орқали Андижон тумани ҳокими А.Эгамбердиев иш режасига асосан, фуқароларни қабул қилаётган жараёндан фото лавҳалар кенг муҳокамага сабаб бўлганлиги юзасидан туман ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади. 

Мазкур фото лавҳадаги фуқаро қўшни тумандан С.Қодиров бўлиб, туман ҳокимига миннатдорлик билдириш учун келган. Сабаби, ушбу фуқарога такрорий экин экиш учун Чўлпон массиви "Шокиржон" фермер хўжалигидан белгиланган тартибда экин ери ажратиб берилган. Мазкур ажратилган ердан унумли фойдаланган фуқаро туман ҳокими сайёр қабулига амалга оширилаётган ислоҳотлардан, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга берилаётган имкониятлардан миннатдор эканлигини етказиш учун келгани аниқланди. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати ходимлари ушбу фуқаро билан мулоқот қилганда туман ҳокимидан миннатдор эканлиги ва яхши муносабатда бўлганлигини билдирди. Туман ҳокими ижтимоий масофа сақлаганлиги юзасидан ҳеч қандай эътирози йўқлигини таъкидлади. 

Эслатиб ўтамиз, Андижон туманида фуқаролар мурожаатлари бўйича сайёр қабуллари ҳафтанинг ҳар шанба куни туман ҳокимлигининг очиқ ҳудудида фуқаролар билан ижтимоий масофа сақланган ҳолатда бўлиб ўтади. 


Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ



Report Page