РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

https://t.me/surxonkadastr
https://t.me/surxonkadastr

Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган “Инвестор вафот этиб қолди” номли мақолага расмий муносабати бўйича Сурхондарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.     Ўрганишлар жараёнида Сурхондарё вилояти Термиз туман ҳокимининг 2019 йил 05 июльдаги “Қўнғирот” МФЙ ҳудудидаги ARR INDUSTRIES МЧЖга “Гугурт ишлаб чиқариш заводи” биноси қурилиши учун қишлоқ хўжалиги харитасининг 5қ-дала контуридаги туман захира ер фондидан жами 2.0 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб бериш тўғрисида”ги 5020-сонли ҳамда туман ҳокимининг 2019 йил 13 сентябридаги “Термиз тумани “Қўнғирот” МФЙ ҳудудидаги ARR INDUSTRIES МЧЖга “Гугурт ишлаб чиқариш заводи” биноси қурилиши учун қишлоқ хўжалиги харитасининг 5қ-дала контуридаги туман захира ер фондидан жами 0,70 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб бериш тўғрисида”ги 6985-сонли қарорларига асосан жами: 2,70 гектар ер майдонлари ажратиб берилган бўлиб, ҳозирги кунда ARR INDUSTRIES МЧЖ томонидан Гугурт ишлаб чиқариш заводи биносининг пойдевори қуриб битказилганлигини маълум қиламиз.

Сурхондарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси, Сурхондарё вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Ахборот хизмати









Report Page