РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

https://t.me/surxonkadastr
https://t.me/surxonkadastr

Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани “Хайробод” маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Шаймардонова томонидан ижтимоий тармоғи орқали қилган мурожаати юзасидан Сурхондарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.      

Ўрганишлар жараёнида Шўрчи туман Хокими қурилиш учун ер участкалари танлаш ва ажратиб бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг 2019 йил 20 февралдаги далолатномасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 майдаги “Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қуйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги  97-сонли қарорига асосан З.Шаймуродовнинг туманинг “Хайробод” маҳалласи Сурхон кўчасидаги туман ҳокимининг 20.10.2003 йилдаги
№632-сонли қарорига асосан ўзига тегишли бузилган Савдо дўкони ўрнига туман хокими номига тадбиркорлик қилиш учун ер майдони сўраб ёзган аризасига асосан комиссия фуқаро З.Шаймуродовга Шўрчи туманинг “Хайробод” маҳалласи ҳудудидан 72.00 кв.метр ер майдонидан 12х6 метр ўлчамдаги иккита икки қаватли “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” бинолари қуриш учун ер ажратиш бўйича Шўрчи тумани ҳокимининг 2019 йил
21 февралдаги 810-сонли қарори билан тасдиқланиб жами 72.00 кв.метр ер майдони ажратиб берилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 26.06.2020 йилдаги ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ билан даъвогар Шўрчи туман ҳокимининг жавобгар З.Шаймуродовга нисбатан ноқонуний қурилган қурилишни буздириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.

Юқорида кўрсатилган ер майдони низоли бўлганлиги сабабли ҳозирги кунгача давлат рўйхатига олинмаган.  

Сурхондарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси, Сурхондарё вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Ахборот хизмати

Report Page