РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Интернет сайтларида эълон қилинган «Олтинтепа» маҳалласи ҳудудидаги кўчаларнинг таъмирланиши билан боғлиқ хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Nuz.uz сайти орқали «Одна махалля – разное отношение отсов» номли мақола эълон қилинди. Унда келтирилишича бир маҳалла ҳудудидаги кўчаларга асфальт ётқизиш ишлари икки хилдаги ёндашув намоён бўлганлиги баён қилинган. Аслида ҳолат қандай эди? Ушбу саволга қуйидагича жавоб бермоқчимиз.
Хусусан суратларда келтирилган манзилдаги кўчалар «Катта Олтинтепа» ва «Олтинтепа» маҳаллаларида жойлашган. Ушбу маҳаллалардаги «Амударё», «Сирдарё», «Ғазалкент тор» ва «Чахбут» кўчалари йил дастури доирасида “Grand road Tashkent” ҚК МЧЖ томонидан асфальт ётқизиш ишлари олиб борилган. «Олтинтепа» маҳалласидаги «Бузариқ» кўчаси ҳам дастур асосида таъмирланган. Ушбу таъмирлаш ишларининг олиб борилиши якунига етмасдан интернет сайтида «Бузариқ» кўчаси тўғрисида хабарлар тарқалди.
Бугунги кунда ушбу кўчада асфальт ётқизиш ишлари якунланганлигини ва юқоридаги суратда сайтда эълон қилинган ва бугунги ҳолати акс этган суратларни тақдим этамиз.
Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати