РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Чилонзор тумани сектор раҳбарларига кимнидир хаваси келганов❗️” сарлавҳаси остидаги хабар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади; 

Ушбу ҳолат Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси масъуллари томонидан жойига бориб ўрганилганда, Шахрихон тумани Қўрғонча МФЙ худудидан ўтган А373-Андижон-Тошкент автомагистрал йўлининг ўнг қирғоғида жойлашган арча (можжевельник) манзарали қимматбаҳо дарахтларидан жами 28 (йигирма саккиз) тупини тегишли тартибда рухсатнома олмасдан туман ободонлаштириш бошқармаси маъсул шахслари томонидан кесиб юборганлиги холати аниқланди.

Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунининг 37-моддаси  2-банди, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш ва улардан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 43-сонли қарори 4-иловаси билан тасдиқланган Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни кесганлик учун тўлов таксасига асосан, ўсимлик дунёсига етказилган зарарни ундириш миқдорини хисоб китоб қилинганда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланди. 

Ушбу ҳолат вилоят ҳокимлиши назоратида ўрганилиб, қонуний баҳо бериш учун туман прокуратурасига юборилди.


Report Page