РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек тумани А.Югнакий маҳалласида истиқомат қилаётган фуқаро тўғрисидаги хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Бугунги кунда Мирзо Улуғбек туманида 276 мингдан ортиқ кўп миллатли фуқаролар истиқомат қилмоқда. Жумладан карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёлғиз ва ногиронлиги мавжуд бўлган оилалар, карантин сабабли ишсиз қолган фуқаролар оиласига, 4та сектор кесимида манзилли озиқ овқат ва иқтисодий томонлама ёрдамлар кўрсатилди.
Хусусан Коронавирус пандемияси даврида 2-сектор ҳудудидаги А.Югнакий маҳалласида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламлари, жумладан 146 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари, 46 та оилага моддий ёрдам сифатида пул маблағлари пластик картада тарқатилган. Қурбон ҳайити муносабати билан жорий йилнинг 30-31 июль кунлари 29 та оилага 1 000 000 сўмдан нақд пул кўринишида ёрдам пули берилган. 200дан ортиқ оилага ҳомийлар томонидан озиқ овқат маҳсулотлари тарқатилган.
А.Югнакий маҳалласи 24-уй 23-хонадонда 1950 йилда туғилган фуқаро Алимова СветланаЮревнава унинг қизи 1969 йилда туғилган фуқаро Алимова Гулнора Валиевналар доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтмаган ҳолда яшашади. Алимова Светлана Юревна 2000 йилда Чирчиқ шаҳар биринчи микрорайондан доимий рўйхатдан чиқарилган. Алимова Гулнора Валиевна 2014 йилда Олмазор туманидан доимий рўйхатдан чиқарилган. Алимова Гулноранинг ўғли 1987 йилда туғилган фуқаро Алимов Алишер Абдуалиевичнинг айтишича 24 уй 23 хонадон бувасининг номида бўлган. Буваси 2000 йилда вафот этган ва шу пайтга қадар ҳужжатлар қайта расмийлаштирилмаган.


Алимов Алишер Абдуалиевичнинг М.Улуғбек туман Пушкин 65 уй 110 хонадонда рўйхатда туради ва яшайди. У онаси Алимова Гулнора Валиевнанинг руҳий хасталиги ва бу ҳақида ҳеч қандай ҳужжат йўқлигини маълум қилди. Руҳий шифохонага даволаниш учун ётқизишни сўраб мурожаат қилганида доимий рўйхати бўлмаганлиги сабабли қабул қилишмаганлигини билдириб ўтди.
Ушбу хонадонга 30.07.2020 йилда 2 сектор томонидан ҳайит олди озиқ овқат маҳсулотлари топширилган. Маҳалла фаоллари томонидан бир неча бор хабар олгани борилганда руҳий хасталиги туфайли эшик ортидан ҳақоратли сўлари билан келганларни ҳайдаган ва эшикни очмаган.


Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан туман ҳокимлиги ва 2-сектор раҳбарлари томонидан ўрганишлар олиб борилди. Ушбу оилага ёрдам кўрсатилиши бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилди. Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан фуқароларнинг саломатлигини ўрганиш ва тегишли чоралар кўрилиши тавсия этилди.
Шу ўринда фуқароларимиздан бугунги синовли кунларда ота-онамизнинг, ўз яқинларимизнинг саломатлигига беэътибор бўлмасликларини, уларнинг ҳолидан хабар олишларини ва ўз фарзандлик бурчларини сидқи дилдан бажаришларини сўраб қоламиз! Зеро инсон сабрини синаётган синовли кунларда бир биримизга тиргак бўлмоғимиз даркор!
Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати