РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси

"Nasafnews.uz" сайтининг телеграмдаги расмий саҳифасида "Мактабнинг ҳали ҳам фойдаланишда бўлган биноси томи қулаб тушди" номли мурожаат юзасидан Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси муносабати:

Ҳолат Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси масъуллари ва тегишли мутасадди ташкилотлар иштирокида атрофлича ўрганилди.

Қайд этиш лозимки, Шаҳрисабз шаҳридаги 6-сонли мактаб биноси 2017 йилда қурилган. Қуввати 630 ўринли бўлиб, ҳозирда 1064 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда. Мактабнинг навбатлилик коэффициенти 1.7 ни ташкил этади. Мактабнинг 1926 йилда лой пахсадан қурилган биноси ўрнига 2017 йил Инвестиция дастури асосида 630 ўринли замонавий янги ўқув биноси қурилган. Мактабда қурилиш тиклаш ишларини вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмачилигида "Саъдулло бобо" МЧЖ томонидан қурилган. Объектнинг қиймати 2.27 млрд.сўм ни ташкил этади.

Тасвирда ёритилган мактаб эски биноси эса 1926 йилда қурилган бино бўлиб, ушбу бинодан 2017 йилдан буён фойдаланилмайди. Мактаб биносини эскирган том қисмини қулаб тушиши натижасида бирор-бир мактаб масъуллари ёки педагог жамоага шикаст етмаган.

Ҳозирда эса тасвирда кўрсатилган парта, стул ҳамда мебель жиҳозлардан мактаб маъмуриятида фойдаланилмайди.

Демографик ўсишни инобатга олиб 2025 йилларда мактабга қўшимча бино қурилишини маълум қиламиз.


Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

https://t.me/qashqadaryo_vxtb

Report Page