РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқларда “Андижон шаҳар прокурори депутатларни таъмагирликда айблади...” сарлавҳаси остидаги мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Жорий йилнинг 11 август куни мақолада қайд қилинган ҳолатларни ўрганиш ва ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида, халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши раисининг қарорига асосан халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, вилоят ҳокимлиги ва Андижон вилояти прокуратураси ходимларидан иборат махсус ишчи гуруҳи тузилди.

Ўрганиш давомида жорий йилнинг 3 август куни шаҳар ҳокимлигида вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳардаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, вакиллари ва масъул ҳодимлари ҳамда Андижон шаҳар сектор раҳбарлари иштирокида ҳафта давомида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар юзасидан вилоят ва шаҳар Кенгаши депутатлари билан ҳамкорликда иш ташкил этиш мақсадга мувофиқ эканлиги, жойларда ҳар бир депутатларнинг шахсий масъулиятини ошириш ва пандемия даврида ҳар бир ҳолатлар бўйича депутатлик назоратини амалга оширишда биргаликда ҳаракат қилиш юзасидан тавсиялар берилганлиги маълум бўлди.

Шунингдек мазкур йиғилишда бошқа сектор раҳбарлари қаторида 2-сектор раҳбари Андижон шаҳар прокурори Қ.Асқаров ҳам иштирок этган. Йиғилишда шаҳар прокурори Қ.Асқаров депутатларга мурожаат қилиб йиғилишда иштирок этмаган бошқа депутатларни ҳам бу ишга жалб қилиш кераклигини ва шу масала юзасидан шаҳар Кенгашининг ёрдами кераклигини таъкидлаганлиги ва  шаҳар прокурори томонидан йиғилишда бирон-бир депутатни таъмагирликда айблаш хусусида сўз юритилмаганлиги маълум бўлди. 

Ўрганиш якуни бўйича, ишчи гуруҳ, халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши аъзолари ва тарафлар мавжуд ҳолат юзасидан келажакда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинганлигини маълум қилади.


Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 


Report Page