РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқларда фуқаро Талтыгина Тамара Николаевна тўғрисидаги хабарлар юзасидан қўйидагиларни маълум қиламиз:


Фуқаро Талтыгина Тамара Николаевна 1950 йил 15 декабрда туғилган, ҳозирда Мирзо Улуғбек тумани «Олтинтепа» маҳалласи 4-тор 71 хонадонда бир неча ойдан бери рўйхатсиз яшаб келмоқда. Фуқарони Яшнобод туманида яшовчи қиз фарзанди борлиги, лекин онаси узоқ йиллар сурункали спиртли ичимлик ичганлиги сабабли, у билан қизи мулоқот қилмаётганлиги маълум бўлди.


Ҳозирги даврда Талтыгина Тамара Николаевнанинг қизи Елена билан туманимиздаги 8-сонли оилавий поликлиника умумамалиёт шифокори Елена Юревна мулоқотга чиққан. Аммо унда онасининг аҳволи оғирлиги тушунтирилишига қарамай онасини олиб кетишдан ва унга қарашдан бош тортди.


Ҳозирда Талтыгина Тамара невара келинини уйида истиқомат қилиб келмоқда. Беморга шу ерда яшовчи бегона аёл ўз қарамоғига олган ва шифокор томонидан берилган муолажаларни бажармоқда. Ўғил невараси доимий равишда спиртли ичимлик истеъмол қилади ва бувисига қарамайди. Ушбу фуқаро Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, «Олтинтепа» маҳалласи ва туман тиббиёт бирлашмаси назоратига олинган. Бемор билан бир неча бор суҳбатлар ўтказилган. Карантин даврида “Олтинтепа” маҳалласи вакиллари, халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутати Ерниязов Р.М. ва қўшнилар томонидан кундалик эҳтиёж учун озиқ овқат махсулотлари етказиб берилмоқда.


Ҳозирги вақтда беморнинг аҳволи оғир. Беморни онкодиспансерга ва шаҳар онкология шифохонасига шу йилнинг май ойида олиб борилганда беморга муолажалар буюрилиб, касалликнинг оғир даражасини ҳисобга олиб даволанишга олиб қолинмаган.


Бемор 8-сон оилавий поликлиникага рўйхатга қўйилганидан буён ҳудуд умумамалиёт шифокори Е.Ю.Сухова томонидан деярли ҳар ҳафтада хабар олиб турилади. "Ўнг юз соҳаси меланомаси 4 терминал босқичи” ташхиси билан фақат юз қисмига ишлов берилмоқда. Беморнинг касалликнинг охирги босқичда мурожаат қилганлигини инобатга олган ҳолда ҳамда даволаш учун керакли бўлган дори-дармонларни ўз вақтида етказилмаганлиги сабабли беморнинг аҳволи оғирлашмоқда.


Шу ўринда, бугунги синовли кунлар, коронавирус пандемияси даврида, карантин қоидаларига риоя қилган холда ота-оналаримизни, ўз яқинларимизни асрашимиз, уларга мадад бўлишимиз лозим!


Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги

Матбуот хизмати

@Hokimiyat_MirzoUlugbek


Report Page