РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Термиз шаҳар ҳокимлиги ногиронлиги бор фуқаро Дилшод Бўриевнинг карантин даврида ижтимоий ëрдамсиз қолганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган видеомурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:


 Термиз шаҳридаги кўплаб эҳтиёжманд воҳадошларимиз қатори Гулистон маҳалласи, 18 уй, 6-хонадонда яшовчи, ногиронлиги бор 21 ёшли фуқаро Дилшод Бўриев ҳам карантин даврида эътибордан четда қолаётгани йўқ.


“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ушбу фуқаромизга саховатпеша тадбиркорлар томонидан 4 маротаба озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами етказиб берилди.


Қолаверса, Дилшод Бўриев жорий йилнинг апрель ойида эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати – “Темир дафтар”га ҳам киритилган бўлиб, шу асосда 30 июль куни, Дилшод Бўриевга 600 000 сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пули берилган.


Маълумот ўрнида айтишимиз керакки, Термиз шаҳридаги маҳаллаларда фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар рўйхати шакллантирилиб борилмоқда. Шунингдек, шаҳардаги 15-умумтаълим мактаби биноси (Ибн Сино кўчаси, 41-уй) да жойлашган ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказида ҳам ёрдамга муҳтож шахслар мурожаатлари қабул қилинади.


Фуқароларимиз ушбу марказ қошида ташкил этилган “Call-centre”нинг 1197 ёки (76) 227-18-01, (90) 520-48-47, (90) 520-08-97 ишонч телефон рақамлари орқали қўнғироқ қилиб, мурожаатларини қолдиришлари мумкин. Келиб тушаётган  мурожаатлар асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳеч бир оила эътибордан четда қолмайди. Саховатдан барча баҳраманд бўлади.



Report Page