РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Денов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Денов тумани ҳокимлиги 2020 йилнинг 6 август куни Kun.uz сайтида эълон қилинган “Деновда эҳтиёжмандларга пул тарқатилиб, қайтариб олинди. Тушунмовчилик қаердан келиб чиққан?” сарлавҳали материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Жорий йилнинг 30 июль куни Денов туманидаги эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 2 124 та хонадонга 1 миллиард 725 миллион 604 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилди. Ушбу хонадонларда 9 678 нафар фуқаро истиқомат қилади. Уларнинг барчаси маҳаллаларда шакллантирилган эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож оилаларнинг шаффоф рўйхати – “Темир дафтар”га киритилган хонадонлардир.

Ҳақиқатдан, 3-сектор ҳудудидаги “Зарафшон” маҳалласида “Темир дафтар”га киритилмаган бироқ маҳалладаги эҳтиёжманд оилалар рўйхатида бўлган 9 та хонадонга ҳам 500 минг сўмдан ёрдам пули тарқатилган. Маҳалла масъуллари томонидан ушбу маблағлар “Темир дафтар”га киритилган фуқароларга тарқатилиши кераклигини билишгандан сўнг, 9 та хонадонга тарқатилган моддий ёрдам пули қайтариб олиниб, “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд хонадонларга етказиб берилган.  

Ўрганиш натижасига кўра, ушбу 9 та хонадон ижтимоий ҳимояга муҳтож эканлиги инобатга олиниб, туман “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги маблағлар ҳисобидан ҳар бир оилага 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пули берилди.

Денов тумани ҳокимлиги 

Ахборот хизмати



Report Page