РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқларда "Aндижон вилояти ҳокимият биносини олдига бир нечта аёллар йўлларни тўсганлиги айтилмоқда" сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Жорий йилда вилоят ҳокимининг қабули тасдиқланган йиллик жадвалга асосан ҳар ойнинг охирги шанба кунларида белгиланган тартибда ўтказилиб келинган. Хабарингиз бор Президентимиз раислигида 23 июль санасида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Мазкур йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таминлаш мақсадида 2021 йил учун тузилган жадвалга бирмунча ўзгартиришлар киритилган. Бу ҳақида 29 июль куни вилоят ҳокимлигининг барча расмий саҳифалари ҳамда бошқа ОАВлар орқали эълон қилган эдик. https://t.me/andpress/11562

Бугун вилоят ҳокимлиги биноси олдига келган фуқаролар эса вилоят ҳокимининг фуқароларни қабул қилиш тартибига киритилган ўзгаришлардан бехабар эканликлари маълум бўлди. Фуқароларга мутахассислар томонидан тегишли тартибда тушунчалар берилди. Қолаверса, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Турсунов ҳамда вилоят ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўйича ўринбосари М.Нишонов томонидан фуқаролар қабули давом этмоқда.


Report Page