РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Жорий йилнинг 28 июль куни ижтимоий тармоқларда тарқалган “Андижон вилоятида таъмирдан чиққан мактабларни қайта таъмирлаш буюрилди. Харажатлар ўқитувчилар зиммасида” мавзусидаги мақола юзасидан

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Бугунги кунда вилоятдаги барча умумий ўрта таълим муассасалари босқичма-босқич 3 тоифага бўлиниб, 1-ва 2- тоифага киритилган мактаблар янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилган. Шунингдек, таъмирлаш ишлари 3-тоифадаги таълим муассасаларида  жорий йил 1 август кунига ва Инвестиция дастури асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган мактабларда  15 август кунигача якунланиши белгиланган.

Тизимда 4-гуруҳ харажатларини молиялаштиришга рухсат берилган бўлиб, умумтаълим мактабларида олиб борилаётган барча турдаги таъмирлаш, жиҳозлаш ва спорт анжомлари (шу жумладан, бокс қоплари) билан таъминлаш ишлари мазкур гуруҳ харажатлари ҳамда мактабларнинг бюджетдан ташқари топилган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.  

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан   2020 йил 23 июль куни умумтаълим мактабларини безатиш бўйича Тошкент шаҳридаги 329-сонли умумтаълим мактаби мисолида “Умумтаълим мактабларининг ҳовли, фойе, коридорларини безатиш бўйича намунавий тавсиялари” вазирликнинг расмий сайти орқали берилган бўлиб, мазкур тавсиялар вилоятдаги умумтаълим мактабларига етказилган. Ушбу тавсиялар ўқувчиларнинг эстетик савиясини ошириш, билим олишга қизиқтириш, хотирасини мустаҳкамлаш, руҳий барқарорлигини таъминлаш орқали таълим сифати ва самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатиши илғор педагоглар ҳамда психологлар томонидан маъқулланган.

Янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари доирасида муассасаларда санитария-эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида жами 764 та таълим муассасалари дезинфекцион тоннеллар, антисептик воситалар, инсон танаси ҳароратини масофадан ўлчаш мосламалари, тиббий ниқоб ва резина қўлқоплар билан таъминлаш ишлари аввалдан олиб борилган молиявий ҳисоб-китоблар асосида марказлашган тарзда таъминланиши режалаштирилган ҳамда маҳаллий бюджетдан   ажратиладиган маблағлар аниқ белгиланган бўлиб, ҳозирда босқичма-босқич молиялаштирилиб келинмоқда.

Юқорида кўрсатилган барча ишларни мажбуран муассаса раҳбарлари, ўқитувчилар ҳисобидан, шунингдек, ҳомийларни жалб этган ҳолда амалга ошириш юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ҳеч қандай топшириқ ёки кўрсатма берилган эмас. Агар бундай ҳолатлар аниқланса, уларга ўз вақтида барҳам бериш мақсадида бошқарма доимий ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилади.

Андижон вилоят халқ таълими

бошқармаси матбуот хизмати



Report Page