РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


2020 йил 26 июль куни соат 10:30да ижтимоий тармоқ Telegram канали “Жонкуяр журналист” гурухида “Тошкент вилоятидаги шифохонада аҳвол оғир: 12 кишининг ҳаёти қил устида” деб номланган сарлавхаси юзасидан қўйидагиларни маълум қиламиз:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.2020 йилдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармони, 26.03.2020 йилдаги “Коронавирус инфекциясини тарқалишига қарши курашишга жалб қилган тиббиёт ва санитария-эпидимиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4652-сонли қарорига мувофиқ, эпидемияга қарши курашиш ишларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ходимлари ва бошқаларга тегишли тартибда кунлик тўловлар, ҳамда махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари белгиланган.


Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Молия ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 23.03.2020 йилдаги 01/12-03-34/50, 06-3/256-сонли қўшма хати тасдиқланиб, унга кўра карантин муасассаларга жалб қилинган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларни коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даври учун ходимларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик тўловларни амалга ошириш белгилаб берилган.


Вилоят ихтисослаштирилган Соматика шифохонасида фаолият юритувчи ҳамда эпидемияга қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган жами 32 нафар ходимларга бир ойлик иш ҳақи (оклад) миқдоридан келиб чиқиб 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик тўловлар (5 нафар шифокорга - 11533248 сўм, 12 нафар ўрта тиббий ходимга - 14983325 сўм, 11 нафар кичик тиббий ходимга - 10042551 сўм, 4 нафар бошқа ходимга - 2938782 сўм) амалга ошириш учун хужжатлар расмийлаштирилиб, вилоят молия бошқармасига тақдим этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 03 июль “COVID-19 коронавирус инфекциясига гумон қилинган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида”ги №-177 сонли бўйруғининг 2 бандидада “2. Фан ва таълим бош бошқармаси (Ў.Исмаилов), Кадрлар бошқармаси (А.Ахмаджонов) Шифохонани фаолият юритиши учун зарур бўлган мутахассислар билан таъминлансин” дейилган. Бироқ бир неча бор Соғлиқни сақлаш вазирлигига қилинган мурожаатимиз хатто ёзма равишда бошқарманинг 2020 йил 13 июл №-01/2370 сонли хати ханузгача жавобсиз қолмоқда.

Тошкент вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси имкониятидан келиб чиқган холда

1.   Тохиров Рустам – Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази

2.   Сулаймонов Бобур – РШТЁИМ Тошкент вилоят филиали

3.   Йўлдошев Дониёр – Бўстонлиқ Туман тиббиёт бирлашмаси

4.   Мирахмедов Умид – Ўртачирчиқ Туман тиббиёт бирлашмаси реаниматологлари жалб қилинган.

Бундан ташқари шаҳар/туман тиббиёт бирлашмаларидан ва вилоят муассасаларидан 3 нафар терапевт, 5 нафар ўрта тиббиёт ходими ва 5 нафар кичик тиббий ходимлари 2020 йил 24 июл куни Вилоят ихтисослаштирилган соматика шифохонасига жалб этилиб ушбу мутахассислар фаолият олиб боришмоқда.


Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

Report Page