РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati

Бугун ижтимоий тармоқлар орқали “Бир ойдан бери Асака тумани Янгисор МФЙда Ахтачи ариқда сув тошяпти, ҳеч бир масъул ҳаракат қилмаяпти, уйлар таги сув, деворлар қуламоқда” сарлавҳаси остида видеомурожаат эълон қилинди.


Ушуб ҳолат юзасидан дарҳол туман ҳокими бошчилигида ишчи гуруҳ тузилди ва жойига бориб ўрганилди.


Ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди:


Айни кунларда суғориш тадбирлари Аврон усулида амалга оширилиб келинмоқда. 6 кун Асака туманида суғориш амалга оширилаётган бўлса 6 кун Шахрихон туманида амалга оширилмоқда. Айни кунларда Асака туманининг навбати келгани сабабли туманда суғориш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу маҳалладан ўтган Ахтачи ариғига 3 кундан буён сув келаётган бўлиб шу ерда фаолият олиб бораётган фермерлар томонидан сув йўлига сунъий тўсиқ қуришгани сабабли ва ариқнинг тўлиб қолгани оқибатида сув сатҳи кўтарилиши юз берган.


Шунингдек ўрганиш жараёнида ҳеч қандай деворларнинг қулаши аниқланмади. Аммо фуқаролар томонидан ариқнинг ҳимоя ҳудудига ноқонуний равишда девор қуриб олгани ва ушбу ҳолат ариқни тозалашга тўсқинлиқ қилаётгани ҳам аниқланди. Хар бир фуқароларга бу ҳолат бўйича тушунчалар берилди.


Ҳозирда ҳолат тўлиқ бартараф этилиб сув сатҳи пасайтирилди. махсус техника ёрдамида ариқни чопиш ишлари бошланди.


Туман ҳокимлиги

Матбуот хизмати


Report Page