РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Жорий йилнинг 23 июль куни Ижтимоий тармоқларда Андижонда брифинг олдидан журналистларга пул маблағлари берилди сарлавҳаси остида мақола тарқалган бўлиб, ушбу мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Хабарингиз бор жорий йилнинг 27 июнь куни Оммавий ахборот воситалари ҳодимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ОАВ ҳодимлари учун махсус пресс-тур ва Андижон вилояти ҳокимининг тақдирлаш маросими ташкил этилган эди.

Ушбу байрам тадбирлари коронавирус пандемияси даврига тўғри келганлиги муносабати билан, вилоятда фаолият олиб бораётган соҳа вакилларини барчасини таклиф этишнинг имкони бўлмаган.

Ҳеч бир соҳа эгаси эътибордан четда қолмаслигининг далолати сифатида байрам тадбирида иштирок этолмаган ОАВ ходимларининг бир гуруҳини 2020 йил 20 июль куни Андижон вилояти ҳокимлигида ташкил этилган брифингда тақдирлаш режалаштирилган ва мазкур брифинг бошланишидан аввал тақдирланган.

  

Андижон вилоят ҳокимлиги

Матбуот хизмати


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 


Report Page