РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

https://t.me/ekoqash

Ижтимоий тармоқларда “Шахрисабз шахар тиббиёт бирлашмасида дарахтлар кесилаётганлиги тўғрисида” берилган мақола Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилди.

Шахрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан тиббиёт бирлашмаси ҳудудида қуриган ва юридик шахсларнинг мол мулкига ва фуқароларнинг ҳаётига хавф солаётган 20 туп терак ва 1 туп чинор дарахтларини кесиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий йилнинг 24 июнь кунида 32840742-рақам билан рўйхатга олинган аризаси электрон тарзда келиб тушган.

           Шахрисабз шаҳар экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш сохасидаги назорат инспекцияси ходимлари томонидан 25.06.2021 йилда мазкур аризани жойига бориб ўрганилганда, ҳар хил диаметрдаги 10 туп терак дарахти табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари ва турли хил касалликлар таъсирида зарарланиб қуриб қолганлиги, қолган дарахтлар ҳолати соғлом эканлиги маълум бўлган.

           Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43-сонли қарори 29-банди "Дарахтлар ва буталарни санитария мақсадида кесиш улар табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари ва касалликлари таъсирида зарарланган, қуриётган ёки қуриб қолган ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигига таҳдид солаётган, шохлари бетартиб ўсиши натижасида қўшилиб кетган ёки синган, шунингдек, авария ҳолатида бўлган ҳолларда амалга оширилади." деб кўрсатиб ўтилганлиги сабабли ушбу қуриган 10 туп терак дарахтини санитар мақсадида кесишга ва қолган соғлом терак ва чинор дарахтларини кесишга рад этиш ҳақида вилоят Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бошқармасининг 28.06.2021 йилдаги  №227-рақамли хулоса берилган.

           Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарори талабига асосан экология ва атроф-мухитни мухофаза қилиш органларининг ижобий хулосаси олингандан кейин дарахтлар ва буталарни кесиш, шу жумладан, санитария мақсадида кесиш учун туман (шахар) хокимликлари рухсатнома расмийлаштириши белгиланган.

Ўрганиш давомида Шахрисабз шахар тиббиёт бирлашмаси бирлашма ҳудудидаги қуриган ва юридик шахсларнинг мол мулкига ва фуқароларнинг ҳаётига хавф солаётган 10 туп терак дарахтларини Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги рухсатномасини олмасдан кесиб ташлаганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Шахрисабз шахар тиббиёт бирлашмаси маъсул ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 млн 450 минг сўм жарима қўлланилди.

Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇

https://t.me/ekoqash




Report Page