РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати.

Ижтимоий тармоқларда "Сурхондарё вилояти Денов туманида Дарахт кесиш пойгаси давом этмоқда" сарлавҳаси остидаги мурожаат юзасидан Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг давлат инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганилганда "Денов туман йўллардан фойдаланиш УК"нинг участка бўлими бошлиғи Ж.Ф томонидан 109 туп қимматбаҳо дарахтларни рухсатномасиз кесиб ташланганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, участка бўлим бошлиғи Ж.Фга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари, яъни 2 245 000 сўм миқдорида жарима ва ўсимлик дунёсига 329 157 500 (уч юз йигирма тўққиз миллион бир юз эллик етти минг беш юз” сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

Ҳозирда жарима ва ўсимлик дунёсига етказилган зарарни удириш чоралари кўрилмоқда.

Шу билан биргаликда "Денов туман йўллардан фойдаланиш УК"га хар бир кесилган дарахтлар ўрнига 100 донадан, яъни 10900 дона қимматбаҳо дарахт кўчатлари экиш ва 3 йил давомида экилган кўчатларни парвариш қилиш ҳақида кўрсатма берилди.

Маълумот учун, 2020 йил 9 апрелида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020-2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида» ПҚ-4667-сонли қарори қабул қилинган.

Ушбу қарорга асосан йўл қурилишга ҳалақит бераётган 857 дона кам қимматли дарахтларни кесиш учун Денов туман ҳокимлигининг 000020 сонли Рухсатнома берилган. Ўз навбатида ҳар бир кесилган дарахт ва буталар учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли (баландлиги 2 метрдан кам бўлмаган) кўчат экиш ҳамда уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш вазифаси юклатилган.


Report Page