РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Матбуот хизмати.

Бугун ижтимоий тармоқларда “Пул тўланганда дарҳол ёнмаётган «свет» ва ортиқча сарсонгарчиликлар бўйича “Фукаро мурожаати” сарлавҳали хабар эълон қилинди. Унда республикамиз бўйлаб жорий этилаётган “Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) билан боғлиқ истеъмолчилар дуч келаётган муаммолар юзасидан мулоҳазалар юритилган.

Хўш, вазият аслида қандай? Қуйида шу ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтамиз.

Аввало қарздорлик хусусида. Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)га уланган истеъмолчилар қарздорлиги мавжуд бўлганда тармоқдан автомат равишда узилади ва тўловларни амалга ошириб, мавжуд қарздорлигини сўндиргандан кейин тармоққа қайта автомат равишда уланади. Истеъмолчиларга ўрнатилаётган ҳисоблагичлардан олинадиган барча маълумотлар он-лайн равишда амалга оширилади. 

Айни кунда истеъмолчилар улардаги мавжуд ҳисоблагичларни янгисига алмаштирилганда эски ҳисоблагичнинг ечилган вақтдаги кўрсаткичи бўйича ўзининг электр энергиясидан қарздорлигига аниқлик киритиб олишлари лозим. Янги ҳисоблагич ўрантилгандан сўнг он-лайн “Биллинг” тизимига боғланиши маълум вақт талаб этиши мумкин. Бу орада ўрнатилган янги ҳисоблагич тизимга улангунга қадар истеъмол қилган электр энергияси миқдорини ҳисоблаб боради.

Истеъмолчининг ҳисоблагичи АСКУЭга улангандан сўнг унинг ҳисоблагичдаги мавжуд электр энергияси миқдори ҳамда аввалги ҳисоблагичидан қолган қарздорлиги мавжуд бўлганда, иккаласи умумлаштирилиб ҳисоб-китоблар амалга оширилади. Бундай ҳолатларда истеъмолчи тўлов амалга оширган бўлса ҳам гўёки қисқа муддат, яьни 2 ёки 3 кунда барча пулларини ечиб олинаётгандай бўлади. Аслида эса истеъмолчи аввалги ҳисоблагичидан қолган ёки янги ҳисоблагичда йиғилиб қолган қарздорлиги бўйича тўловларни тўлиқ амалга оширмаган бўлади.

Ҳозирги кунда истеъмолчилар электр энергияси учун тўловларни республикамиздаги барча тижорат банклари, уларнинг мобил иловалари ҳамда барча мавжуд тўлов тизимлари орқали амалга оширишлари мумкин. Бунда истеъмолчилардан тўлов амалга ошириш жараёнида ҳушёрликни оширилиши сўралади. Хусусан, иловалар орқали тўлов амалга оширилганда эътибор қаратадиган жиҳати, электр энергияси учун тўловнинг тури бўлиб, бу жуда ҳам содда кўринишда белгилаб қўйилган “тўлов тури”, яъни электр энергияси учун ёки пеня учунлиги танлаб олинади. Бу имконият истеъмолчилар учун қулайлик яратиш мақсадида тўлов тизимлари томонидан яратилган.

Шунингдек, истеъмолчилар томонидан айни вақтда электр таъминоти корхоналарининг хизмат кўрсатувчи телефон рақамларига мурожаатларнинг кўплиги боис, айрим ҳолларда қунғироқ қилиб тушолмаслиги кўзатилмоқда. Лекин, барча хизмат кўрсатиш телефонларининг ишлаши корхона раҳбариятининг назоратига олинган. Маълумот учун, биргина Навоий шаҳрида 45 минга яқин истемолчилар “Биллинг” тизимига боғлан бўлса, шулардан 3 минг қарздор истеьмолчилар тармоқдан ажратилган. Навоий вилоятида эса бир кунда 12 мингдан зиёд истеъмолчилар қарздорлик учун тизим томонидан тармоқдан ажиратилган.

 Шу ўринда электр энергияси истеьмолчиларига мазкур тизим автоматик тарзда қарздор истеьмолчиларни тармоқдан ажратишини ҳисобга олган ҳолда, фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишлари кераклигини яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз.

“Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Матбуот хизмати

https://t.me/joinchat/AAAAAE7CbmU0LeoHtg-SLg


Report Page