РАСМИЙ МУНОСАБАТ.
Телеграмм ижтимоий тармоғининг Zarnews.uz каналида эълон қилинган “Бугун эрталаб Самарқанд шаҳридаги Даҳбет ва Ибн Сино кўчалари кесишмада йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Унда Миллий гвардиянинг хизмат автомашинаси ва кичик юк машинаси ўзаро тўқнашган.
Бунинг оқибатида чорраҳада катта тирбандлик юзага келган. Ҳозирча талафот олганлар ҳақида маълумот йўқ.
Бу ҳақда йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан жавоб кутамиз” номли пост юзасидан.

2020 йилнинг 1 июль куни соат 06:45 ларда Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бошқармаси харбий қисмларидан бирига тегишли бўлган “УАЗ Пикаб” русумли автотранспорт воситаси Самарқанд шаҳрининг Ибн Сино ва Даҳбет кўчалари кесишган чоррахасидан ўтган автомобиль йўлида Мотрид йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтида фуқаро А.А. бошқарувида бўлган “HYUNDAI PORTRET II” русумли автотранспорт воситаси билан тўқнашиб кетиши натижасида, йўл-транспорт ходисаси содир бўлган.
Тўқнашув натижасида турли жароҳатлар олган ҳайдовчи ҳамда йўловчилар РШТТЁИМ Самарқанд филиалига олиб борилган.
Ҳодиса жойига Самарқанд харбий прокуратураси прокурор терговчилари чиқишган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ