РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

https://t.me/navoiuz_official

Сўнгги кунларда интернет ижтимоий тармоқларида Навоий вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази ходими С.Аҳмадовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилиб, ўзи фаолият олиб бораётган шифохонадаги айрим ходимларда коронавирус инфекцияси аниқланган бўлса-да, масъуллар томонидан ҳеч қандай чора кўрилмагани баён этилган эди.

Тегишли мутахассислар томонидан олиб борилган ўрганиш ва суриштирув ишларига кўра ҳақиқатан ҳам мазкур тиббиёт муассасасининг реанимация бўлимида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимларининг бир неча нафарида коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг дастлабки ҳолатлари қайд этилганлиги ўз тасдиғини топган. 

Юқоридагиларни инобатга олиб, соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2020 йил 23 июндаги 132-сонли буйруғига асосан Навоий вилоят фтизиатрия ва пульмонология марказининг реанимация бўлими карантинга ёпилиб, ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан қўриққа олинган.

Шунингдек, муассасада фаолият олиб бораётган бошқа барча тиббиёт ходимлари, беморлар ҳамда улар билан яқин мулоқотда бўлган барча фуқаролар умумий назоартга олиниб, карантин тартиблари қатъийлаштирилган.

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси


Report Page