РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда Фарғоналик блогер Олимжон Ҳайдаров томонидан Андижон шаҳридаги автобус йўналишларида имконияти чекланган фуқароларнинг жамоат транспорти хизматидан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш мақсадида ўтказилган ижтимоий тажрибаси тўғрсидаги видеоролик тарқалди.   

Мазкур ижтимоий тажриба давомида йўналишларда фаолият кўрсатаётган автобус ҳайдовчилари турли баҳоналар билан ногиронлиги бўлган шахснинг жамоат транспорти хизматидан фойдаланишини рад этишганини кўриш мумкин.

Ушбу ҳолат Андижон вилояти Транспорт бошқармаси томонидан назоратга олинди. Ҳамда махсус ишчи гуруҳи тузилиб йўналишларда ўрганиш ишлари ўтказилди. Ўрганиш давомида “Alpomish Merosi” МЧЖ томонидан йўналишларда фаолият юритаётган барча янги автобусларда пандус (аппарель) ускунаси техник соз ҳолатда эканлиги аниқланди.

“Alpomish Merosi” МЧЖ автобуслари
“Alpomish Merosi” МЧЖ автобуслари
“Alpomish Merosi” МЧЖ автобуслари
Бироқ корхонага ишга янги қабул қилинган ҳайдовчиларнинг аксариятида ушбу ускунадан тўғри фойдаланиш кўникмалари мавжуд эмаслиги ойдинлашди.

 Юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда жорий йилнинг 22 апрель куни вилоят транспорт бошқармасида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Андижон вилояти транспорт бошқармаси
Андижон вилояти транспорт бошқармаси
Андижон вилояти транспорт бошқармаси
Йиғилишда барча тоифадаги йўловчиларга сифатли транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш, пандус (аппарель) билан жиҳозланган автобус ҳайдовчиларига зарурат туғилганда ушбу ускунадан тўғри фойдаланган ҳолда йўловчиларга хавфсиз хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.