РАСМИЙ МУНОСАБАТ

    РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Зубайда Душанова


       Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган  ҳамда Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ишонч телефонига 2021 йил нинг 18 июнь кунидан бошлаб шаҳар ҳудудида атмосфера хавосининг нохуш хиди шаҳар атмосфера ҳавосини бузилганлиги ҳамда Кармана тумани ҳудудида жойлашган “Бережливость” ХИЧК га қарашли маиший хўжалик чиқиндиларини кўмиш полигонида  ёнғин чиқганлиги тўғрисидаги шикоятлар вилоят Экология бошқармаси томонидан ўрганилди.


Ўрганиш давомида қуйдагилар аниқланди:

Об-ҳавони кескин исиб кетиши натижасида чиқиндилар кўмилган полигонда чиқиндилар қизиб тутаган ҳамда 2021 йил 19 июн куни ёнғин содир бўлган. Натижада атмосфера ҳавосига катта миқдорда тутун турли газлар канцероген моддалар, ис гази ва бошқа моддалар ажралиб чиқган. Шамолнинг йўналиши ҳисобга олган ҳолда ушбу газлар шаҳар атмосфера ҳавосида сақланиб, аномалия ҳолатларини содир қилган ва аҳоли учун ноқулай шароитни келтириб чиқарган. Бошқарма ходимлари томонидан бориб ўрганиб чиқилган ва қонуний чоралар кўрилган бўлишига қарамасдан корхона томонидан аҳоли ва ҳудудларнинг табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида қонунчилик талабларига амал қилинмаганлиги оқибатида чиқиндиларни кўмиш полигонида ёнғин келиб чиқган.


          Корхоналардан 20 дан ортиқ техникалар, 2 та юқори сиғимли сув монитор гидрантлари, 3 та ўт ўчириш  машиналари, 2 та бульдозер, 20 та “HOWO” юк ташувчи автотранспорт воситалари жалб қилинди. Улар ёрдамида 500 М3 қум-тупроқлар ташланиб, ёнган ҳудудларни кўмиб ташлаш чоралари кўрилди. Бу билан бир қаторда тутуннинг шаҳар ҳудудига таъсир доирасига қараб, кечки пайтларда бошқарманинг лабораторияси шаҳар ҳудудида атмосфера ҳавосидан намуналар ҳамда таҳлил ишларини олиб боришга келишиб олинди.



2021 йил 22 июн куни Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Атроф муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими (Аналитик лаборатория) ва Навоий вилояти Гидрометеорология бошқармаси  ҳузуридаги Навоий шаҳар атмосфера ҳавосини мониторинг қилиш лабораториялари билан ҳамкорликда чиқиндихонанинг санитар ҳимоя минтақасидан намуналар олиниб, таҳлил ишлари олиб борилди. Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Аналитик лабораторияси томонидан чиқиндихонанинг шарқий томонидан олинган намуналар таркиби қуйидагилар аниқланди: азот оксиди ПДК 0,06 натижа 1,67 маротаба, азот оксидлари ПДК 0,085 натижа 1,76 маротаба, олтингугурт икки оксиди ПДК 0,5 натижа 1,3 маротаба, углерод икки оксиди ПДК 5 натижа 1,2 маротаба белгиланган меъёрлардан юқори ҳолатни кўрсатди. Гидрометрология лабораторияси таҳлиллари натижалари ноорганик чанг ПДК 0,5 натижа 1 маротаба, олтингугурт оксиди ПДК 0,5 натижа 0,38 маротаба, углерод оксиди ПДК 5 натижа 1,4 маротаба, азот икки оксиди ПДК 0,085 натижа 1,05 маротаба, аммиак ПДК 0,2 натижа 1 маротаба белгиланган меъёрлардан юқорилиги аниқланди.


Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Аналитик лабораторияси томонидан чиқиндихонанинг жанубий томонидан олинган намуналар таркиби қуйидагича: азот оксиди ПДК 0,06 натижа 3,4 маротаба, азот оксидлари ПДК 0,085 натижа 3,3 маротаба, олтингугурт икки оксиди ПДК 0,5 натижа 1,2 маротаба, углерод икки оксиди ПДК 5 натижа 1,6 маротаба белгиланган меъёрлардан юқори ҳолатни кўрсатди. Навоий вилояти Гидрометеорология бошқармаси  лабораторияси таҳлиллари натижалари ноорганик чанг ПДК 0,5 натижа 1,8 маротаба, олтингугурт оксиди ПДК 0,5 натижа 2,2 маротаба, углерод оксиди ПДК 5 натижа 3,2 маротаба, азот икки оксиди ПДК 0,085 натижа 1,6 маротаба, аммиак ПДК 0,2 натижа 1,8 маротаба белгиланган меъёрлардан юқорилиги аниқланди.


 Меъёрдан юқори чиқган ҳолатлар бўйича табиатга етказилган зарар ва атмосфера ҳавосини ифлослантирганлиги учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, барча ҳолатлар бўйича судга чиқариш учун ҳужжатлар таёрланмоқда. Ушбу ҳудуд Навоий вилояти Экология бошқармаси давлат инспекторлари томонидан назоратга олинди ишнинг якуни бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

        

Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати


Report Page