РАСМИЙ МУНОСАБАТ

      РАСМИЙ МУНОСАБАТ

                         

   Телеграм ижтимоий тармоқларининг бирида  эълон қилинган “Диққат Зарафшон шаҳри қизил ҳудуд!” сарлавҳали видео мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

   Айни пайтда Зарафшон шаҳри эпидемиологик жиҳатдан “қизил” (юқори хавфли) ҳудуд ҳисобланади. Видеодаги ҳолат эса ҳудуда карантин эълон қилинмасдан аввал тасвирга олинган. Фаолиятига рухсат берилган корхона ва ташкилотлар тўлиқ карантин қодаларига риоя қилган ҳолда ишламоқда.  Фуқаролар томонидан ҳам карантин қоидаларига  амал қилинмоқда. Аҳолининг жамоат жойларида ёки уйиларида турли маросимлар ўтказиши вақтинчалик чекланган.

   Зарафшон шаҳар коронавирус пандемиясини олдини олиш бўйича мувофиқлаштирувчи шаҳар штабининг жорий йил 17 июнда ўтказилган навбатдаги йиғилишида велосипедларнинг ҳар куни эрталаб 05:00 дан – 10:00 гача, кечки пайт 17:00 дан – 21:00 гача вақт оралиғида ҳаракатланишига рухсат берилган. Мазкур қарор фуқароларнинг ижтимоий тармоқлардаги мурожаат ва таклифларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган. Яқин кунларда “Қизил” тоифада бўлган Зарафшон шаҳри “Сариқ” тоифага ўтказилaди. Бундан буён шаҳарда карантин талаблари босқичма-босқич юмшатиб борилади.

Зарафашон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.




Report Page