РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


2020 йилнинг 17 июнь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги бир гуруҳ фуқароларнинг мурожаатига асосан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Бутун дунёда тарқалаётган коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш борасида юртимизда ҳам кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  

2020 йил 15 март куни юртимизда илк бор коронавирус инфекцияси аниқланганидан сўнг бутун республикада бўлгани каби Андижон вилоятида ҳам карантин қоидаларига қатъий амал қилиб келинмоқда.

Коронавирус қарши курашиш Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан, Андижон вилоятида мавсум бошидан буён 6 561 нафари четдан келган фуқаролар карантинга олинган. 

Андижон вилоятида четдан кираётган фуқароларни 14 кунлик карантинда сақлаш учун барча қулайликларга эга бўлган 20 та муассасада 4 мингта захира жойлар тайёрланган.

Республика махсус комиссиясининг тавсиясига асосан, Хўжаобод туманидаги “Дўстлик” чегара постидан ҳафтада 2 марта 200 дан 400 нафарга яқин фуқароларни қабул қилиш тизими йўлга қўйилган.

Карантинда сақланаётган фуқаролар давлат ҳисобидан бир марталик идишларда 3 маҳал иссиқ овқат, шахсий гигиена воситалари билан доимий таъминлаб келинмоқда. 

Ҳозирда Андижон вилоятида 3 минг 999 нафар фуқаролар карантин ва тиббий кузатувда сақланмоқда.

Жорий йилнинг 17 июнь куни ҳам “Дўстлик” чегара постидан 197 нафар фуқаролар Андижон вилоятига қабул қилиниб, 14 кунлик тиббий карантинга олинган.

Андижон вилояти ҳокимлиги чегарадан ўтаётган барча Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қабул қилишга ва барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканлигини билдиради.


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram

Report Page