РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

📌 Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов “Қизғалдоқ” ҳудуди, “Бунёдкор” маҳалласи фуқаролари билан мулоқот қилиш, уларнинг фикр-мулоҳазалари ва талабларини тинглаш учун туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари билан “Бунёдкор” маҳалласида бўлди.

Яқинда ижтимоий тармоқларда Тошкент тумани, “Бунёдкор” маҳалласи фуқаролари иштирокида – “Халқ бундай бўлишини ҳоҳламайди, тумандаги можаро, тадбиркор, маҳалла, қарамақаршилик...” сарлавҳали видео тарқалган эди.

⚠️ Унда Тошкент тумани, “Бунёдкор” маҳалласи фуқаролари блогер Шухрат Мусаевга, маҳалладаги қурилишлардан, жумладан, тадбиркор Мансуржонов Сардор ҳудуддаги “Маҳалла гузари” ва “Савдо мажмуаси”ни дастлабки таклиф лойиҳасига кўра амалга оширмаётганлигидан норози эканликларини билдирувчи лавҳалар ўрин олган эди.
🗣 Ушбу видеомурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
🚧 Тошкент тумани, “Бунёдкор” маҳалласи ҳудудида (эски М.Фозилов агрофирмаси) Тошкент шаҳрида уй-жойлари бузилишга тушган аҳолини уй-жой билан таъминлаш учун ажратилган ернинг бир қисмида “Маҳалла гузари” ва “Савдо мажмуаси” қуриш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 апрелдаги 102-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 мартдаги 53-сонли баёнига мувофиқ, Бош режага асосан 0,1670 гектар ер майдонининг 170,0 кв. метр қисмида фуқаро Мансуржонов Сардор Маъмуржон ўғлининг “Бунёдкор” маҳалласи учун “Маҳалла гузари” ва “Савдо мажмуаси” қуриб бериш таклифини инобатга олган ҳолда, Тошкент тумани ҳокимининг 2018 йил 26 декабрь санасидаги № 1802-сонли қарори билан 0,15 гектар ер майдони ажратилган.

🏢 Жумладан, учрашув вақтида туман ҳокими О.Рустамов, энг аввало, фуқаролар эътирозларини инобатга олиб, “Маҳалла гузари” ва “Савдо мажмуаси” қурилиши учун ер ажратиш тўғрисидаги қарорни синчковлик билан ўрганганини ва халқни рози қилиш учун қарор қонунга мувофиқ тарзда чиқарилганлиги ёки унда бирор-бир хатолик ўтган-ўтмаганлигини чуқур таҳлил қилганлигини маълум қилди.

– Халқни рози қилиш учун бошида қарорни бекор қилиб, фуқароларнинг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда иш кўришни режалаштирган эдим, – деди туман ҳокими Одилхон Рустамов учрашув вақтида. – Бироқ, туман ҳокимининг 2018 йил 26 декабрдаги № 1802-сонли қарори барча белгиланган талабларга кўра чиқарганлигига аниқлик киритилганлигидан сўнг, шахсан ўзим сизларни муросага келтириш учун ташриф буюрдим.

👥 Бир соатдан ортиқроқ вақт мобайнида давом этган учрашувда, фуқароларнинг барча таклиф мулоҳазалари тингланди ҳамда тадбиркор ва маҳалла ўртасидаги низоли ҳолатни бартараф этилиши учун ҳар бир объект ва улардан фойдаланишга бўлган эҳтиёж хақида суҳбатлашилди.

✅ Шунингдек, туман ҳокими бугунги давлат сиёсати тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги ва ҳозирги кунда қурилишни қисман битириб қўйган тадбиркорни ҳам талаб истаклари инобатга олиниши муҳимлиги, қолаверса қурилиш дастлабки таклиф лойиҳасига кўра амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтиб, тадбикорга “Маҳалла гузари” ва “Савдо мажмуаси” қурилишида фуқароларнинг талабларини инобатга олган ҳолда қурилишни давом эттириш бўйича таклиф берди.

♻️ Тадбиркор таклифга қарши эмаслигини билдирганидан сўнг, “Бунёдкор” маҳалласи фуқаролари ва тадбиркор ўртасида суҳбат ўтказилиб, “Маҳалла гузари” ва “Савдо мажмуаси” қурилишига қисман ўзгартириш киритишга келишиб олинди.
Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.