РАСМИЙ МУНОСАБАТ
ДАВЕРГЕОДЕЗКАДАСТР ҚЎМИТАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИТуман прокуратурасининг топшириғига асосан ўрганиш давомида Бувайда МФЙ, Бувайда қишлоғида жойлашган туман халқ таълимига қарашли 24-ўрта таълим мактаби ҳудудидан Бувайда тумани ҳокимининг 2016 йил 15 февралдаги №107-сонли қарори билан 2100.00 кв.метр ер майдони туман захирасига қайтарилган.
Захирага қайтарилган ушбу ер майдонидан Бувайда тумани ҳокимининг 2019 йил 24 ноябрдаги №6436-сонли қарори билан фуқаро Ғ. Ж. И. Ўғлига ёшлар меҳнат гузари қуриш учун 1200,00 кв.метр ер майдони ажратилган.
Ҳозирги кунда фуқаро Г. Ж. И ўғли томонидан қурилиш учун қазиш ишлари борилмоқда.
Бувайда туман ҳокимининг 2019 йил 24 ноябрдаги №6436-сонли қарори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466-сонли фармойишига асосан қабул қилинган.
Фарғона вилояти "ЕРМУЛККАДАСТР" давлат корхонасининг Бувайда туман филиали
