РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Marhamatpress

Туман МИБ бошлиғи ва туман ИИБ бошлиғи ўртасида вазият барқарор!

Ижтимоий тармоқларда Марҳамат туманида туман ҳокими Б.Юлдашев кўз ўнгида туман ИИБ бошлиғи ва МИБ туман бўлими бошлиғи ўзаро муштлашгани ҳақидаги хабар чоп этилган.
Ушбу хабар юзасидан Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

11.06.2022 йилда туман ҳокими Б.Юлдашев Марҳамат туманида саноат корхоналари учун мўлжалланган янги «Ёшлар кичик саноат ҳудуди»да аҳоли мурожаатлари учун сайёр қабул ташкил этган.

Сайёр қабул жараёнида раҳбарлар, айниқса, туман ИИБ бошлиғи ҳамда Мажбурий ижро бюроси Марҳамат туман бўлими бошлиғи ўзаро суҳбатлари жараёнида баландроқ овозда гаплашганликлари атрофдагиларда бошқача таассурот уйғотган бўлиши мумкин.

Аслида раҳбарлар ўртасида низоли ҳолат йўқ.

Бироқ, юқоридаги ҳолат ижтимоий тармоқ орқали бошқача талқинда тарқатилган. Шунга кўра, фуқароларимиздан асоссиз хабарларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатмасликларини сўраб қоламиз.

Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Report Page