РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

https://t.me/ekoqash

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билдирилаётган мурожаатларга белгиланган тартибда муносабат билдириб келмоқда. Яқинда ижтимоий тармоқларда “Қизил китобга киритилган жониворлар, хусусан фарзандларимиз яқинда фақатгина суратларда кўриши мумкин бўлган эчкиэмар сотуви авжида. Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси сотувчига қатъий чора кўради, деган умиддамиз” номи билан эълон қилинган мурожаат юзасидан ҳам ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида Қашқадарё вилояти Ғузор тумани “Чўмичли” МФЙда яшовчи фуқаро Н.М. хонадонида сотиш учун бир дона эчкемар сақлаётганлиги аниқланди.  

Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган ҳайвонларни олиб юриш, тутқунликда сақлаш мумкин эмаслиги фуқарога тушунтирилди ва Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киртилган Бўз эчкиэмар фуқародан олиб табиат қўйнига қўйиб юборилди.

Ҳолат юзасидан ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этиш учун тегишли тартибда расмийлаштирилмоқда.



Report Page