РАСМИЙ МУНОСАБАТ!

РАСМИЙ МУНОСАБАТ!

https://t.me/kadastr_uzb
https://t.me/kadastr_uzb

“O'zbekiston ovozi / Голос Узбекистана” Facebook даги ижтимоий тармоғида эълон қилинган видеомурожаатдаги (https://www.facebook.com/groups/127663087931436/permalink/794146717949733/) берилган мақола юзасидан Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси мазкур ҳолатнинг тегишли қисми бўйича ўрганди. 


Ушбу холат бўйича шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 8-моддасига кўра, Тошкент шаҳар хокимининг 2019 йил 28 мартдаги №463 қарори асосида коммунал уй-жой фонди сифатида ажратилган хонадонлар, фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган, кам таъминланган тоифалари учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан хусусийлаштириш ҳуқуқисиз ижара шартлари асосида фойдаланиш учун берилиши белгилаб қўйилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарорига (https://lex.uz/docs/4135063) 1-илова сифатида Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-боб, 39-бандида кўрсатилишича мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери бўлган тақдирда кадастр хужжатлари расмий давлат рўйхатидан ўтказиб берилиш белгиланган!

 Бундан келиб чиқиб, юқоридаги 166та хонадонда истиқомат қилувчи фуқаролар хусусийлаштириш ҳуқуқисиз ижара шартлари асосида фойдаланиш учун берилиши белгилаб қўйилган қарорга кўра кадастр хужжатларини талаб этишлари асоссиз эканлигини маълум қиламиз.

Report Page