РАСМИЙ МУНОСАБАТ
https://t.me/surxonkadastr
Термиз шаҳар “Жануб” кўчаси 14-уйда яшовчи фуқаро Худоярова Азиза томонидан facebook ижтимоий тармоғининг “Халқ назорати” канали орқали қилган мурожаати ўрганиб чиқилганда қуйидагилар аниқланди.
Ўрганиш жараёнида, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси Сурхондарё вилоят худудий бошқармасининг 1995 йил 26 январдаги 21-сонли мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи Давлат ордерига ҳамда шаҳар ҳокимининг 20.02.1995 йилдаги 133-сонли қарорига асосан Б.Худояровга 5-сон дўкони берилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси Сурхондарё вилоят худудий бошқармасининг
1997 йил 13 майдаги 336-сонли мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи Давлат ордерига ҳамда шаҳар ҳокимининг 04.03.1997 йилдаги 199-сонли қарорига асосан Б.Худояровга “Темир” хусусий савдо дўконининг 273.3 кв.метр ер майдони мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун сотилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган.
Термиз шаҳар давлат нотариал идорасининг 22.04.2008 йилдаги
2123-сонли олди-сотди шартномасига асосан фуқаро Б.Худояровга тегишли бўлган 273.3 кв.метр ер майдонида жойлашган “Темир” хусусий савдо дўкони фуқаро О.Шодиқуловага сотилган.
ФИБ Термиз туманлараро судининг 22.04.2008 йилдаги ажримига асосан ушбу А.Икрамов кўчаси “Темир” хусусий савдо дўкони биносига таъқиқ қўйилган.
Термиз шаҳар ҳокимининг 02.07.2008 йилдаги 747-сонли қарори билан фуқаро О.Шадиқуловага тегишли С.Саодат кўчаси ёқасидаги 75”в”-манзилгоҳда жойлашган “Темир” хусусий савдо дўкони биносини бузиб қайта қуришга рухсат берилган.
ФИБ Косон туманлараро судининг 05.12.2011 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан Термиз шаҳар давлат нотариал идорасининг 22.04.2008 йилдаги фуқаро Б.Худояров ва О.Шодиқуловалар ўртасидаги 2123-сонли “Темир” хусусий савдо дўконини олди-сотди қилган шартномаси бекор қилинган.
Ушбу суд қарорига асосан фуқаро М.Худоярова томонидан
2011-2015-2017-2020 йилларда С.Саодат кўчаси ёқасидаги 75”в”-манзилгоҳда жойлашган “Темир” хусусий савдо дўкони биноси ва ер майдонини кадастр йиғма жилд хужжатларини расмийлатириб беришлиги бўйича ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2018 йилдаги 1060-сонли қарорининг 43-банди 5-хат бошисида мулкдорнинг бино ва иншоотни бузиб ташлаш ва балансдан чиқариш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлганлиги сабабли ҳамда 15-бандига асосан Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда низолар мавжуд бўлганда давлат рўйхатидан ўтказилмайди деб кўрсатилган.
Шунингдек, 2020 йилда фуқаро О.Шодиқуловага Термиз шаҳар маъмурий судининг 10.03.2020 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан кадастр паспорти (йиғма жилд) хужжатлари тайёрлаб берилган.
Ушбу кадастр паспорти (йиғма жилд) хужжатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2018 йилдаги 1060-сонли қарорининг 35-банди 1-хат бошисида Қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тегишли лойиҳа ташкилоти томонидан уларнинг қурилиши бошланганлиги тасдиқланган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2018 йилдаги 1060-сонли қарорининг 27-бандининг 7-хат бошисида суд қарори ёхуд давлат ижрочисининг қарорларига асосан Бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг ҳамда бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг бошқа шахсга ўтишини давлат рўйхатидан ўтказишда кўрсатилган объектлар билан эгалланган ва улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқи янги ҳуқуқ эгасининг номига олдинги ҳуқуқ эгасидагидек шаклда расмийлаштирилади деб кўрсатилганлигини маълум қиламиз.
