РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Davyergeodezkadastr qo'mitasiСурхондарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси мутаҳасислари томонидан Шўрчи тумани “Тожимурод” ва “Абдимуродов Хуррам” чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг ўзаро яйлов ер майдонлари чегара ҳудудлари бўйича низолари юзасидан қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб қўйидагиларни маълум қиламиз.

Ўрганишлар жараёнида туманда фаъолият юритиб келаётган чорвачиликка ихтисослашган “Тожимурод”фермер хўжалиги Шўрчи туман хокимининг 2018 йил
8 октябрдаги №2351 сонли қарорига асосан 800 гектар яйлов ер майдони ажратилган бўлиб туман хокимлиги ва фермер хўжалиги ўртаси ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилганлиги ҳамда туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимидан 2019 йил 28 март куни №1399 сонли тартиб рақам билан давлат рўйҳатидан ўтган.
Сурхондарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси мутаҳасислари, Шўрчи туман филиали мутаҳасислари махалла раиси иштирокида “Тожимурод” фермер хўжалиги рахбари иштирокида яйлов ер майдонларига бориб чегарасини аниқлаб ҳудуд харитасига биноан ер майдонлари кўрсатилди.
Сурхондарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси, Сурхондарё вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Ахборот хизмати.