РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Жорий йил 1 июнь куни ижтимоий тармоқларда “Янги директор келгач мактабимиз хонавайрон бўлмоқда. Янгийўл тумани 10-ИДУМ” мазмунида мазкур мактаб психологи томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирига қилинган видеомурожаат тарқалган эди.

Мазкур ҳолат бўйича шуни маълум қиламизки, Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Элёр Акбаров томонидан шу куннинг ўзида ишчи гуруҳ тузилиб ўрганиш ишлари олиб борилди. 

Ишчи гуруҳ таркибида вилоят бошқармасидан ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими туман бўлимларидан масъуллар жалб этилди. Масъуллар дастлаб, мактаб фаолиятини ўрганди. Сўнгра, ҳолатни тўлақонли аниқлаш мақсадида муассаса педагог жамоаси ва техник ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилинди (расм ва видеолар илова қилинди).

Мурожаатда мактаб ходими томонидан келтирилган “10-сонли ИДУМда 2022 йилда директор қилиб тайинланган шахс мактаб лавозимларига ўз танишларини жойлаштирганлиги, мактабда фаолият кўрсатиб келаётган ходимлар ўз лавозимидан асоссиз озод қилинганлиги, турли пул йиғимлари амалга оширилганлиги, мактаб ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари доимий равишда спиртли ичимлик исъмол қилиб, педогоглардан асоссиз ҳужжатлар талаб қилиши” каби айбловлар асоссиз бўлиб, ўз тасдиқини топмади.

Ўрганиш давомида йиғилган маълумотлар тегишли идораларга топширилди.

Шу ўринда, бир маълумотни келтириб ўтишни жойиз топдик.
*Мазкур таълим муасасасида 2021-2022 ўқув йилида ўқувчиларнинг фан олимпиадлари туман босқичида 1 нафар ўқувчи ўрин эгаллаган бўлса (туман мактаблари ўртасида йиғилган баллар ҳисобидан 26-ўрин), 2022-2023 йилда 6 нафар ўқувчи биринчи ўринни қўлга киритган (туман мактаблари ўртасида йиғилган баллар ҳисобидан 2-ўрин).

*Битирувчиларини олий ва ўрта махсус таълимга жалб қилиш-

2020-2021 ўқув йилида 4 та нафарни ташкил этса (1% ҳам эмас), 2021-2022 ўқув йилида 38 нафар битирувчидан 19 та олий таълимга, 5 та Техникумга (65%) киришган.

*Ўқитувчиларнинг тоифалар кўрсатгичи-

2021-2022 ўқув йилида Олий тоифа – 0 нафар, 1-тоифа – 3 нафар, 2-тоифа – 11 нафар, Муттахасислар – 40 нафарни ташкил этган бўлса,

Бу кўрсатгич 2022-2023 ўқув йилида Олий тоифа – 1 нафар, 1-тоифа – 4 нафар, 2-тоифа – 14 нафар, Муттахасислар – 35 нафарни ташкил этган

*Фан ўқитувчиларининг ҳалқаро даражадаги сертификатларни олиш кўрсатгичи-

2021-2022 йилда умуман қайд этилмаган. 2022-2023 ўқув йилида 5 нафар (инглиз тили фанидан 2 нафар, информатика фанидан 2 нафар ва рус тили фанидан 1 нафар)ни ташкил этади.

Кўриниб турибдики, мактаб “хонавайрон” бўлаётгани йўқ!

!!! Эслатиб ўтамиз,

☑️ Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

❕Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда (https://lex.uz/docs/97664#197981) туҳмат қилган шахсга нисбатан 6 млн 600 минг сўмдан 19 млн 800 минг сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

⏩ Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, 66 млн сўмгача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

🔰Туҳмат нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда жойлаштириш орқали амалга оширилса, ушбу ҳаракат жиноят ҳисобланади (https://lex.uz/docs/111453#262239) ва айбдор:

▫️66 млн сўмдан 132 млн сўмгача миқдорда жарима; 

▫️300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

▫️2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

▫️1 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин.


✅ Агарда туҳмат:

➖ оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб;

➖ оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда;

➖ хавфли рецидивист томонидан;

➖ ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса:

▫️99 млн сўмдан 165 млн сўмгача миқдорда жарима;

▫️360 соатдан 400 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

▫️1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати


Report Page