РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


2020 йил 1 июнь куни ижтимоий тармоқлардаги “Андижонда йўл қурувчиларнинг хатоси юзлаб хонадонларни оқин сувсиз қолдирди. Хато 3 йилдан бери тўғриланмаяпти” сарлавҳа остидаги хабарлар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Ушбу мурожаатда келтирилган муаммоли ҳолатларга ойдинлик киритиш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб,  зудлик билан муаммо жойига бориб ўрганиш ишлари олиб борилди.

2017 йилда Андижон шаҳридаги Ю.Отабеков кўчаси автомашина қатнов қисмини кенгайтирилиши сабабли Андижон шаҳар ва Андижон туманидаги Обод, Гумбаз, Оқравот ва Толмозор маҳалалларидаги 400 дан ортиқ хўжаликларни оқин сув таъминоти узилиб қолганлиги аниқланди. 

Ушбу вазият юзасидан 2019 йил октябрь ойида маҳалла фаоллалари вилоят ҳокимига мурожаат қилишган. Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан, мутасадди ташкилот томонидан вазият ўрганилиб 2020 йилнинг апрель ойига юз миллион сўм миқдорида пул маблағлари маҳаллий бюджетдан молиялаштирилганлиги аниқланди. Мамлакатимиздаги пандемия шороити сабабли иш ҳаққидан бошқа барча маблағлар 2-чоракдан 3-чоракга ўтказилган. Шунингдек мазкур масала ижросини ҳам муддати ўзгартирилишига сабаб бўлган.

Ишчи гуруҳ томонидан мазкур муаммо атрофлича ўрганилиб, мавжуд муаммони бартараф этиш мақсадида Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан 55 млн сўм маблағ ажратилди. Андижон вилояти сув хўжалиги бошқармаси мутахассислари томонидан 10 кун муддатда муаммони бартараф этиш юзасидан келишиб олинди.

Ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилган ишлар ва кўрилган чоралар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан батафсил ахборот берилади.


Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram

Report Page