РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқларда «Асакалик ер сотувчилар камағда» сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола бўйича Асака туман матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Асака тумани Қўнғирот МФЙ ҳудудида 1,15 га майдонда жойлашган «Қўнғирот пилла қабул қилиш пункти» бино ва иншоотлари "E-Auksion“ электрон савдо платформаси орқали сотувга чиқарилган. Аукцион натижаларига кўра «Асака ипаги» масъулияти чекланган жамияти ғолиб деб топилган ҳамда давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси билан «Асака ипаги» МЧЖ ўртасида 2022 йил 11 май куни 01-19/2022 сонли олди-сотди шартномаси имзоланган. Шартноманинг 5.4 бандига кўра объектдан самарасиз фойдаланиш, қисмларга бўлиб сотиш, бошқача тарзда бегоналаштириш, шартнома шартлари бўйича олинган мажбуриятлар тўлиқ бажариб бўлгунга қадар кредитнинг гаров таъминоти сифатида фойдаланиш, бузиб юбориш ва бошқа тарзда шикаст етказиш қатъий таъқиқланиши белгилаб қўйилган. Шунингдек, ушбу бино ва иншоотлар аукционга қўйилишида ғолиб чиқувчи юридик ёки жисмоний шахс объектдан самарали фойдаланиши, инвестиция киритиши, иш ўринларини яратиши, белгиланган режаларни ўз вақтида бажариб бориши мақсадлари қўйилган.

Бироқ, 2021 йилдан буён Олтинкўл ҳамда Асака туманларида пиллачилик соҳасида кластер бўлиб фаолият юритиб келаётган «Асака ипаги» МЧЖ раҳбари юқоридаги шартларга амал қилмасдан бино ва иншоотларни бошқа бир шахсга 180.000 (бир юз саксон минг) АҚШ долларига сотиб юборган.

«Асака пилла» МЧЖ раҳбари ушбу ҳудудни 180.000 АҚШ долларидан маълум миқдордаги маблағни олиш жараёнида тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинган. Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Тергов натижалари тўғрисида қўшимча маълумот берилади.


Report Page