РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


2020 йил 31 март куни ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамага сабаб бўлган “Андижонда карантин вақтида ҳам ҳашар ўтказилмоқда” сарлавҳа остидаги хабарлар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати расмий муносабат билдиради.


Хабарингиз бор, бугунги кунда дунёнинг долзарб масалаларидан бири бўлиб турган коронавирус пандемияси Ўзбекистонга ҳам кириб келганлиги ва унинг тарқалишини олдини олиш бўйича ҳукумат томонидан белгиланган тартибда ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Коронавирус пандемиясини олини олиш бўйича вилоятимизда ҳам белгиланган тартибда ишлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан фуқароларимизга уйда ўтиришлари, зарурат бўлиб кўчага чиққанда ниқоб билан юришлари, озиқ-овқат маҳсулотларидан етишмовчилик бўлмаслиги ва карантин қонун қоидаларига риоя қилишлари юзасидан мурожаат қилиб, ҳар куни маҳаллий телевидение, радио ва ижтимоий тармоқларда қўйиб борилмоқда.

Юқорида келтирилган хабарлар юзасидан Андижон вилоят ҳокимлиги ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида аниқланишича коронавирус инфекциясини олдини олиш мақсадида марказий кўчаларни ободонлаштириш ва чиқиндилардан тозалаш бу орқали аҳолини саломатлигига ўзини ҳиссасини қўшиш мақсадида кўнгилли фуқаролар ва ҳодимлар томонидан ободонлаштириш ишлари олиб борилганлиги аниқланди.

Ободонлаштириш ишлари давомида карантин қоидаларига риоя қилмаган ҳолда ободонлаштириш ишларида иштирок этган ташкилот ва ободонлаштириш бошқармаси раҳбарига тушунтириш ишлари олиб борилди. Ушбу ташкил этилган ноқонуний хашар вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинганлигини билдириб, бундай ҳолатларни олдини олиш юзасидан зарур чоралар кўриб борилишини билдирамиз.


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram