РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Жорий йилнинг 25 май куни Избоскан туманида ўтказилган ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган “Соғлом хаёт учун 5000 қадам” пиёда юриш акцияси юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади: 


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21-22 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида “Соғлом хаёт учун 5000 қадам” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан алоҳида топшириқ ва таклифлар берилган. 

Шунга асосан, жорий йилнинг 25 май куни Избоскан туманида ўтказилган акция карантин тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда, туман Давлат санитария эпидемиология осойишталик маркази мутахассисларининг махсус назорати остида ташкил этилди. 

Бундан ташқари, акция ўтказиладиган ҳудудда, акция бошланишидан олдин зарарсизлантириш гуруҳи томонидан зарарсизлантириш ишлари олиб борилган. 

Шунингдек, тадбир аввалида барча акция иштирокчиларини махсус тиббий кўрикдан ўтказилиб, антисептик воситалари билан дезинфекция қилинган ҳолда иштирок этишга рухсат берилган. 

2020 йил 24 май куни туманнинг Жонобод МФЙ ҳудудида яшовчи фуқарода короновирус касаллиги борлиги аниқланган бўлиб, шу куннинг ўзида ушбу ҳудуд тезкорлик билан карантинга олинган. 

Маълумот учун; Жонобод МФЙ туман марказидан 4 км, акция ўтказилган ҳудуд (Куйган ёр МФЙ)дан 10 км узоқликда жойлашган бўлиб, ташкил этилган пиёда юриш акциясида ушбу ҳудуддан ҳеч ким иштирок этмаганлигини маълум қиламиз.


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram