РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Human.uz. канали орқали Андижон вилоятидаги «Шермуҳаммад ота» қабристони ҳудудлари талон-тарож қилиниб, сотиб юборилганлиги ҳақида маҳалла фаоли Маҳмуджон ҳожи отанинг фикрлари тарқалган эди. Унга кўра қабристондаги майит қўйиладиган ер майдонлари сотиб юборилганлиги баён қилинган.
Ушбу ҳолат бўйича вилоят ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишлари жараёнида қуйидагилар маълум бўлди;
Ҳудуд 1994 йилда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Андижон шаҳрида яшаган турли миллат вакилларини дафн этилиш учун 40 гектар майдон ажратилган. Ўтган давр мобайнида 1994-2021 йиллар давомида бор-йўғи 6 гектар ерга қабрлар ковланиб, майитлар дафн этилган.
Ҳозирги кунда ушбу «Шермуҳаммад ота» қабристони ҳудудида 36 гектар захира ер мавжудлиги аниқланди.
Шунингдек, маҳалла фаолининг интервьюсида ҳокимлар, дея тилга олинган ҳокимлик мутасаддилари Андижонни 27 йил илгари бошқарган раҳбарларининг 2 та ҳолатда тадбиркордан қарзи ҳисобига қарор чиқариб берилганлиги, қабристон ҳудудидаги бир гектарли майдон автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси учун ажратиб берилганлиги маълум бўлди.
Жамоатчилик фикри ўрганилганда ҳудудда ҳозирги кунда дафн этиш учун жой масаласида ҳеч қандай муаммо йўқлиги аниқланди.
Бундан ташқари, ўрганишлар якунида ушбу қабристонга тегишли ер майдонлари сотилганлиги аниқланмади.
Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ