РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Андижон Kun.uz телеграм каналида "Андижон шаҳри ҳокими президент қарорига зид равишда ер ажратиш бўйича қарор чиқарди. Маҳаллий кенгаш уни кворумсиз тасдиқлаб юборган" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан батафсил ахборот берилишини маълум қилган эдик;
Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан ҳолат ўрганилди. Ўрганиш давомида қуйидагилар маълум бўлди;
Вилоятимизда ер тақчиллиги, шунингдек, Андижон шаҳар Мангулик кўчасида автотураргоҳнинг мавжуд эмаслиги аҳолига, қолаверса ҳайдовчиларга ноқулайликлар туғдириб келаётганлигини инобатга олган ҳолда жорий йилнинг 10 апрель куни “ELEVADA UT GROUP” МЧЖга ушбу ҳудудда замонавий лойиҳалар асосида 5 қаватли 1 қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, юқори қаватлари автомобиллар вақтинча тўхтаб туриш жойи (автостоянка) биносини қуриш мақсадида Андижон шаҳар ҳокимининг 80 – Қ сонли қарори чиқариб берилган. Аммо, ўрганишлар жараёнида, Президент қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида онлайн-аукцион орқали берилиши белгиланган бўлсада, тадбиркор ҳеч қандай онлайн-аукционда қатнашмасдан шаҳар ҳокимининг қарорига асосан қурилиш ишларини бошлаб юборган.
Вилоят ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганишлар якунига кўра Андижон шаҳар ҳокимининг 2021 йил 10 апрелдаги 80 – Қ сонли қарори қонун талабларига зид эканлигини инобатга олган ҳолда қарор бекор қилинганлигини маълум қиламиз.
Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram