РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

https://t.me/ekoqash

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ижтимоий тармоқда “Қашқадарё дарёсига шаҳар канализацияси бемалол оқизиб қўйилган! Ҳолбуки, бу сувда одамлар чўмилади, чорва суғорилади...” сарлавҳа остида чиққан мақола юзасидан қуйидагича тушунтириш беради: ҳолатни ўрганиш давомида Қарши шаҳар "Сув оқова корхонаси"га қарашли Соҳил бўйи "Канализациялар насос станцияси" (КНС)нинг насосидаги носозлик туфайли канализация тармоғидан оқиб чиқаётган оқова сув ҳақиқатдан ҳам Қашқадарё дарёсига оқиб тушаётганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат бўйича Қарши шаҳар "Сув оқова" корхонаси масъул ходимлари билан бирга ўрганиш ўтказилди ҳамда КНСдаги насоснинг камчиликлари бартараф этилди. КНСда носозлик туфайли канализациядан оқиб чиқаётган оқова сув туфайли Қашқадарё дарёси сувининг ифлосланиши юзасидан Қарши шаҳар "Сув оқова корхонаси"нинг масъул ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 72 моддаси 1-қисми билан "МАЪМУРИЙ БАЁННОМА" расмийлаштирилди.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати


Report Page