РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


2020 йил 4 май куни ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида тарқалган “Андижонда Сартарошхоналар, меҳмонхоналар ва таксилар фаолиятига рухсат берилди” сарлавҳа остидаги хабарлар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Жорий йилнинг 29 апрелда ўтказилган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланиб, ижобий томонга ўзгариб бориши билан, 10 майдан кейин карантин режимини босқичма-босқич юмшатишга қаратилган ишларни жадаллаштириш лозимлиги таъкидланди ва карантин талабларини босқичма-босқич юмшатишга қаратилган ишларни жадаллаштириш мақсадида Республика махсус комиссияси қарор қабул қилинганлиги барчамизга маълум.

Шунга кўра, ушбу хабар орқали Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари-сартарошхоналар, меҳмонхоналар ва таксилар фаолиятини тиклаш жараёнларига босқичма-босқич тайёргарлик кўришни назарда тутилган.

Республика бўйлаб маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, сартарошхоналар, меҳмонхоналар ва таксилар фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш Республика махсус комиссияси қарорига асосан амалга оширилишини маълум қиламиз. 


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 

Report Page