РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Жорий йилнинг 24 апрель куни ижтимоий тармоқларда тарқалган “Санитария тизими ходимлари: 6% устамани олдим деган мазмунда тилхат ёздик, аммо олганимиз йўқ!” сарлавҳа остидаги хабарлар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Ушбу хабарда келтирилган мурожаатга ойдинлик киритиш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят Молия бошқармаси ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан ишчи гуруҳ тузилиб зудлик билан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида вилоят Молия бошқармаси томонидан вилоят бўйича Санитария эпидемиологик-осойишталик марказида ишловчи тиббиёт ходимларнинг карантин даврида Коронавирусга қарши курашиш тадбирларига қатнашганлиги учун ойлик иш ҳақларига ҳар кунлик 6% қўшимча тўловлар молиялаштирилган.

Жумладан, жорий йилнинг 27 апрель ҳолатига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга жами 1 753 млн.сўм миқдорида маблағлар тўлиқ молиялаштирилиб, Санитария эпидемиологик-осойишталик марказининг шаҳар ва туман бўлимларида ишловчи ходимларининг пластик карталарига тушириб берилганлиги аниқланди.

Шунингдек, тегишли ташкилотлар томонидан ойлик маблағларини тартиб асосида тўлиқ етказиб беришда маълум муддат кеч қолганлиги сабабли, ходимлар томонидан тушунмовчилик бўлганлиги аниқланди. Ҳозирда Барча Санитария эпидемиологик-осойишталик марказининг ҳодимлари тўлиқ устамалари билан таъминланган. 


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 





Report Page