РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Marhamatpress
Ижтимоий тармоқлар орқали «Обуначиларимиздан таҳрирсиз» сарлавҳаси остида чиқарилган мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Жорий йилнинг 25-апрел куни соат таҳминан 22:30 ларда фуқаро Ж.Т. ўзининг бошқарувида бўлган Матиз русумли 40*531** давлат белгили автомашинани Марҳамат тумани «Тўлға» МФЙ ўрамидан ўтган Марҳамат-Қува авотомобил қатнов йўлининг Қува йўналишида ҳаракатланиб бориб бошқарувни йўқотиши натижасида қатнов йўли четида ҳаракатланиб кетаётган фуқаролар А.Ж. ва Э.Б.ларни уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзгатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлигини, тергов якуни бўйича айбдор шахсларга жазо муқаррарлиги таъминланишини ҳамда қўшимча батафсил маълумот берилишини маълум қиламиз.
Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.